Маълумот учун
Амалдаги Жиноят Кодексимизда ва умуман қонунчилигимизда хиёнат, сиёсатга қарши деган жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик категориялари мавжуд эмас.
Судсиз, сўроқсиз турли ёрлиқларни ёпиштириш, ҳаракатлари суд қарори билан чекланмаган шахснинг ишга олмасликка чақириш орқали меҳнат ҳуқуқини бузиш, суд қарори бўлмай туриб даромадларидан ушлаб қолиш, оммавий сазойи қилиш орқали инсон шаънини топташга уриниш ёки жамиятдан четлаштиришга чақириқлар қонунларимиздан ташқарида.
Конституциямизга кўра, Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.