Чунки муаммоимизнинг илдизи фақат солиқ ставкаларида эмас
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлилларига кўра 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилиши нархларнинг арзонлашишига олиб келмаган.
Бу хулосалар биринчиси эмас. Икки йил аввал Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҚҚСнинг 20%дан 15%га пасайтирилиши самарасини худди шундай баҳолаганди. Ўшанда ҳам товарлар ва хизматларнинг аксарияти бўйича нархлар тушмаган.
Чунки муаммонинг илдизи:
а) Рақобат муҳити йўқлигида ва рақобатни рағбатлантириш бўйича ҳукуматда хоҳиш ва ирода мавжуд эмаслигида. Яъни ҚҚСнинг псайиши монополист ё ўзаро бўлиб олинган сегментлардаги субъектларнинг фойдасини оширади холос.
б) Самарасиз имтиёзларда. Қайсидир субъектга имтиёз берилди дегани иқтисодиётдан имтиёз миқдорида солиқ ушланмай турилади дегани эмас. Худди шу имтиёз суммаси бошқа имтиёзи йўқлар зиммасига тушди ҳисоб. Айниқса ҚҚС мисолида.
в) Юқори инфляция кутилмаларида. Истеъмолчилар пала-партиш ва бир бирини рад этувчи, зиёнли қарорлар шароитида фақат аҳвол ёмонроқ бўлишини кутади. Нархлар бўйича кутилмалар фақат негатив. ҚҚСнинг пасайиши январдаги энергетик бўҳронга тўғри келди ва балки бошқа ўзгарувчилар ўзгармас бўлиб қолган тақдирда ҳам ёқилғи бўйича харажатларнинг ошиши эҳтимолий ижобий самарани бутунлай емириб ташлади.