26K377Telegramda ochish
Одилбек Исаковга миннатдорчилик билдирилди Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Одилбек Исаковнинг келгуси касбий фаолиятида зафарлар тилаган. "Илк суверен облигациялар чиқариш, давлат қарзини бошқариш, халқаро рейтинг ва индекслар, ДХШ бўйича муҳим ислоҳотларга қўшган қимматли ҳиссангиз учун сиздан миннатдормиз", дейилади Қўчқоровнинг твиттер саҳифасида. HSBC инвестиция банкида узоқ муддат фаолият кўрсатган Исаков 2018 йилда Молия вазирининг маслаҳатчиси лавозимига таклиф этилганди. Кейинчалик у Вазир ўринбосари лавозимида халқаро рейтинг ва индекслар, давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи масалаларига масъул бўлган. Одилбек Исаков ўз фаолиятини бундан буён Буюк Британияда давом эттириши айтилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin