Ўзбекистон навбатдаги суверен облигациялар чиқарилишини эълон қилди
Маълум қилинишича, навбатдаги чиқарилув ҳам Лондон фонд биржасида жойлаштирилади.
Чиқарилувнинг ҳажми ва муддатлари ҳақида ҳозирча маълумотлар очиқланмаган.
Лекин облигациялар миллий валютада чиқарилади ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш мақсадида ишлатилиши эълон қилинган.
Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари 2018 йилда қабул қилинган.
Унга кўра, масалан, фуқароларнинг ўта қашшоқлик шаклини бартараф этиш, оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир бараварга қисқартириш, янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлимни икки бараварга камайтириш, юрак-томир, онкологик, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевақт ўлимни 30 фоизга қисқартириш, барча учун тоза ичимлик сувидан умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаш, арзон, ишончли ва замонавий энергия таъминотидан умумий фойдаланишни таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ҳисоблаганда икки баравар ўсишини таъминлаш каби вазифалар қўйилган