Ўзбекистон илк марта "яшил" бондларни жойлаштирди
Ўзбекистон Республикаси илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
Сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.
3 йиллик сўмдаги халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаларини (купон тўлови) кутилган 18 фоиздан 16,25 фоизга туширишга муваффақ бўлинди. Мазкур транзакция билан сўндириш муддати жорий йилнинг 23 ноябрь куни бўлган 1,9 трлн. сўм миқдоридаги халқаро облигациялар муддатидан олдин сўндирилган.
5 йиллик суверен халқаро облигациялари 660 млн. доллар миқдоридаги облигациялар 8,125 фоиз ставкада ҳамда 7,85 фоиз купонда чиқарилди. Мазкур купон ставкаси молиявий маслаҳатчилар томонидан тавсия этилиб, халқаро облигацияларни инвесторларга 98,888% нархда сотилишини англатади (яъни мазкур транзакциядан 652,6 млн. доллар маблағ келиб тушади).