21K41Telegramda ochish
"Маҳалла" бондлари чиқариладими? Ўзбекистоннинг халқаро қарз бозорига қайтиши ўтаётган ҳафтанинг кутилмаган, лекин асосий молиявий воқеаларидан бири бўлди. Ҳозир асосий савол бондлар воситасида жалб қилинган маблағлар қимматми ё арзонми тарзида қўйилиши табиий, лекин бу энг асосийси эмас. 2021 йилга қараганда қиммат, лекин бугунги конъюнктурада ва реалликларда яхши нарх. Асосий савол "бу самаралими" тарзида янграши керак. Шу маънода сўмдаги "яшил" облигациялар мутлақо янги тажриба. Яшил бондлар орқали сув тежовчи технологиялар, темир йўл транспорти ва метро транспортини ривожлантириш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш каби яшил лойиҳалар молиялаштирилади. Яшил облигацияларни жойлаштиришдан тушган келиб тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан ҳисобот халқаро стандартларга мувофиқ шакллантирилади ва эълон қилиб борилади. Назаримда, шу восита ва тажрибага миллий реалликлардан келиб чиқиб кўпроқ эътибор қаратиш керак. Бизда ҳозир жамоатчиликнинг энг катта эътибори ва назорати маҳаллаларда, хусусан, очиқ бюджет орқали молиялаштирилаётган лойиҳаларда. Нега шу лойиҳаларга мўлжалланган ва йўналтириладиган айтайлик, "Маҳалла" бондларини таклиф этиш мумкин эмас. Инвесторларга жуда қизиқ ва жозибали бўларди. Биз маҳаллалардаги ўзимиз ташаббус кўрсатаётган лойиҳаларни ўзимизнинг назоратимизда амалга оширилишига ўрганиб олган Ўзбекистонликлар учун шундай самарали воситалар жудаям керак. Яна бизда йўл ва транспорт лойиҳалари учун жуда катта зарурат бор. Йўл бондлари, транспорт ва логистикага йўналтириладиган, айтайлик, шартли "Ипак йўли" бондларини самарали лойиҳалар учун қарз жамғариш воситасига айланиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin