2026 йил биринчи ярим йиллигида Консолидациялашган бюджет даромадлари 287,2 трлн.сўмни, харажатлари эса 300,8 трлн.сўмни ташкил этган. Умумий фискал баланс 13,6 трлн.сўмдан ёки ЯИМнинг 0,7%идан иборат бўлган (2025 йилнинг тегишли даврида 32,6 трлн.сўм ва 1,8%). Ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда даромадлар 37,4%га, харажатлар эса 24,4%га ошган. Консолидациялашган бюджет таркибини қарасак
openbudget.uz
HavolalarЙўламатол кўчаларини асфальтлаш лойиҳаси Open budget’да, афсуски, яна ютқазди. Лойиҳа тўплаган овозлар бўйича 10- ўринда қолди (Марҳаматга ажратилган пул энг кўп овоз олган 9та лойиҳага етди). Тўртинчи йилдирки, йўламатолликларга озгина - бир поғона ёки бир неча юз овоз етмай қолади. Туман бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратилишини кутиш ҳам ўринсиз. Марҳамат бой туман эмас, катта ташр
Айтайлик, қўшни Қирғизистоннинг Аравонига Йўламатолдан ҳам пиёда ва автомобиль йўллари учун ўтиш пункти бўлганида бу лой кўчалар ҳам эҳтимолки, асфальт бўлган бўларди. Болалар мактаб ва боғчага, катталар ишга, оқсоқоллар мачитга лой кечиб эмас, асфальт йўлдан юриб боришарди. Лекин ҳозирча бундай режалар йўқ (катта ташрифлар ҳам кутилмаяпти). Шунинг учун Йўламатолликларга фақат Ташаббусли бюджетда
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади. Бунда, ҳар бир маҳаллага бир мавсумда фақат битта лойиҳани шерикчилик асосида амалга оширишга рухсат берилади. Шерикчилик лойиҳалари фуқаролар томонидан лойиҳа шакллантириш босқичида махсус шартларга розилик билдирган ҳолда илгари сурилади (яън
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилган. Бунда 2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус берилади. Мазкур маҳаллалар (шунингд
Ҳар бир ўзбекистонликнинг ҳар бир овози қадрланадиган, саналадиган ва моддийлашадиган жараён бошланди. Халқ бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Ташаббусли бюджет биринчи мавсуми учун қарийб 2,7 трлн.сўм маблағ ажратилган. Агар маҳаллангиз ва иш жойингиз билан боғлиқ муҳим лойиҳалар бўлмаса, овозингизнинг қадри янада баланд, янада муҳим, янада вазнли эканини билсангиз керак. Балки қўшни қишлоққа
Ташаббусли бюджетнинг охирги мавсумида ғолиб бўлиш учун озгина овоз ё озгина маблағ етмай қолган ёки маҳалла аҳолисига нисбатан юқори қўлловга эга 177 лойиҳага қўшимча 143 млрд.сўм маблағ ажратилиб, ушбу лойиҳалар молиялаштирилаши эълон қилинди. Хусусан: Туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56
Бугундан Ташаббусли бюджетнинг 2- мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Эътиборингизни яна Марҳамат туманига қаратмоқчиман. Туманнинг чекка Қовунчи қишлоғида қишда лой, ёзда тупроқ шу кўчалардан болалар мактабга ва боғчага, катталар ишга қатнайди. Маҳаллада бу кўчани ҳазиллашиб, 5-авенью деб қўйишади. Мен сизлардан бу йилги мавсумда овозингизни Марҳаматдаги Қовунчи қишлоғи учун сўрайман.
Ташаббусли бюджет доирасида илк марта "Менинг боғим" лойиҳасининг биринчи мавсумига старт берилмоқда. Биринчи мавсум учун жами 52 млрд.сўм маблағ ажратилган. Яшил Макон учун мўлжалланган маблағларни Ташаббусли бюджетлаштиришга қўшиб бериш ҳақида аввал кўп тўхталгандик. "Менинг боғим" лойиҳаси бу йўлдаги илк қадам бўлади. Лойиҳанинг Ташаббусли бюджет доирасида алоҳида (бошқа ижтимоий, инфратузилм
Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар "хусусийлаштирилган" йирик активлардан амалда ҳеч қандай тушумга эга бўлмаётганликлари, яъни тайинланган "инвесторлар" аслида триллионлаб турадиган активларни текинга олишаётган бир муаммо. Иккинчи, ундан кам бўлмаган муаммо "хусусийлаштирилган" активлар бўйича солиқ тушумлари нисбий камайиши билан боғлиқ. Буни аввалроқ солиқ юки ишончли бошқарувга берилган Ucell'д
Ўзбек чиновниклари бюджетдан ўзларига ажратилган маблағларнинг ҳар йили режали ошириб боришлари ўз йўлига. Лекин амалда улар ўзлари ўзларига ошириб ажратган маблағларидан ҳам янада кўпроқ харажат қилишларига кўпчилик эътибор қаратмайди. Масалан, 2019 йилда уларга бюджетдан 3,7 трлн.сўм ажратилган. Амалда 32,2% кўпроқ, қарийб 5,0 трлн.сўм сарфлашган. 2020 йил, халқ уйда қамалиб, эртага нима қилишн
Ташаббусли бюджетнинг навбатдаги мавсумида "бир фуқаро — бир овоз" принципига ўтилганлиги ҳар бир овознинг қадрини каррасига оширди. Эътибор беринг, нархини демаяпман. Чунки фақат сотиладиган нимарсанинг нархи бўлади. Қадриятлар эса сотилмайди. Бу йил танлов қилиш ҳар сафаргидан қийин, масалан, иккита сим картангиз бўлса, бирини туғилган жойингиз. иккинчисини яшаётган жойингиз учун ишлата олмайси
“Ташаббусли бюджет” янги мавсумида ғолиблар биринчи марта “бир фуқаро – бир овоз” принципида ўтказилади. Аввалги мавсумлардаги каби берилган овозлар сони 16-18 млн.га чиқиб кетмаслиги аниқ. Битта лойиҳа учун 20-25 минглик овоз тўплашлар бўлмайди. 44 минг овоз олиб ғолиблар рўйхатидан тушиб қолиш ва қўшимча квоталарга умид қилиш энди ўтмишда қолди. Шу маънода ғолиб бўлишни истаганлар овоз йиғиш ст
Яхши хабарлар билан бироз пауза оламиз. Бюджетнома ва бюджет лойиҳасига кўра 2024 йилда ташаббусли бюджетлаштиришга 7 трлн.сўм. ажратиш режалаштирилган (асосий қисми маҳаллий бюджетлар даромадлари ошган қисмидан). Қизиқ тарафи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 164,2 млрд.сўм, Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали 26,6 млрд.сўм, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги орқали 2,1 трлн.сўм маблағ Таша
Фуқаролар учун ажратиладиган бюджет статистикасига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 3,6 млнга яқин киши (шундан, 2,2 млн. та оила кам таъминланган сифатида ижтимоий нафақалар олади) у ёки бу кўринишдаги ижтимоий нафақа олади, 6 йил аввал ушбу рақам 5 баравар кам эди. Нафақалар учун йилига 19 трлн сўмдан кўпроқ (шундан, 10 трлн. сўмдан ортиғи кам таъминланган оилаларга ) пул ажратилмоқда, бу 2016 йилга
Ўзбекистоннинг халқаро қарз бозорига қайтиши ўтаётган ҳафтанинг кутилмаган, лекин асосий молиявий воқеаларидан бири бўлди. Ҳозир асосий савол бондлар воситасида жалб қилинган маблағлар қимматми ё арзонми тарзида қўйилиши табиий, лекин бу энг асосийси эмас. 2021 йилга қараганда қиммат, лекин бугунги конъюнктурада ва реалликларда яхши нарх. Асосий савол "бу самаралими" тарзида янграши керак. Шу маъ
Кеча Ўзбекистонимизда мингдан ортиқ маҳаллада Ташаббусли бюджетда овоз бериш натижалари эълон қилиниши билан байрам тантаналари бошланиб кетди. Бу мавсумда ғолиб деб топилган умумий қиймати 1,4 трлн.сўмдан ортиқ 1187 лойиҳа молиялаштиририлади. Бу йўллар, бу сув, бу трансформатор, бу симёғоч, бу мактаб зали, туалети, бу шифохона жиҳози дегани. Қувонмаслик мумкин эмас. Кичик ватанларимизда олдингид
(Янгиланди) Янги даврда шаклланган анъана ва статистик графикка кўра, ҳар ойнинг 20- санасига қадар саноат ва ташқи савдо (яна қурилиш, чакана савдо) статистикаси ва ҳисоботи эълон қилиб келинарди. Бугун 22 августнинг иш кун тугади. Лекин статагентлик сайтида июль ойи якунлари бўйича на ташқи савдо ва на саноат статистикаси жойланди. Мазкур маълумотлар иқтисодий вазиятнинг ишоралари ва тенденциял
Президентдан қўшимча квотага умид қиламиз Менинг йўлим лойиҳаси доирасида ғолиблар аниқланди. Бу сафарги натижалар жудаям қизиқ. Тошкент шаҳрида ҳаттоки 2 та овоз олган лойиҳа ҳам ғолиб бўлган. Умуман олганда, йўллари анча равон бўлган пойтахтда 15 та лойиҳа 100 тадан кам овоз йиққан бўлсада, ғолиб бўла олган. Йўллари абгор, чекка қишлоқларда минглаб, ўн минглаб овоз йиға туриб мағлуб бўлган таш
Суратда кўриб турганингиз мен туғилган Йўламатол қишлоғининг кўчаларидан бири. Қишлоқ жуда чекка, Қирғизистон билан чегарада, бу томонларга амалдорларнинг йўли тушмайди, адашиб йўли тушсаям, йўлларни тузатишга эътибор қаратилмайди. Илгари бу йўл билан Қирғизистонннг Аравони орқали Булоқбошига энг яқин маршрут билан ўтиб кетиш мумкин бўлган. Ҳозир чегаралар ёпиқ. Қишлоқдаги бу йўллар тўғри чегараг