50K153Telegramda ochish
Ижтимоий нафақа мавзуси бўйича икки оғиз Фуқаролар учун ажратиладиган бюджет статистикасига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 3,6 млнга яқин киши (шундан, 2,2 млн. та оила кам таъминланган сифатида ижтимоий нафақалар олади) у ёки бу кўринишдаги ижтимоий нафақа олади, 6 йил аввал ушбу рақам 5 баравар кам эди. Нафақалар учун йилига 19 трлн сўмдан кўпроқ (шундан, 10 трлн. сўмдан ортиғи кам таъминланган оилаларга ) пул ажратилмоқда, бу 2016 йилга қараганда 10 баробар кўп дегани. Ижтимоий реестр орқали бериладиган нафақадан ташқари “Темир дафтар”, “Ёшлар”, “Аёллар” дафтарлари орқали ҳар йили 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар ёрдам учун йўналтирилар экан. Ушбу ёрдамларнинг ҳисоби борми ўзи? Бугун маҳалладан, эртага ҳокимиятдан, индинга сектор бошлиғидан моддий ёрдам сўраб кунини ўтказиб юрадиган одамларни кўпайтириб юбормаяпмизми? Тасаввур қилиб кўринг, иш билан таъминланганлар сони 6 млн, нафақа олувчилар сони 3,6 млн. бўлса (бу ҳали пенсионерларни ҳисобга олмаганда) меҳнат ресурслари баланси нима бўлади? Статистикада келтирилган рақамлар жуда катта. Энг ёмони, давлат томонидан ажратилаётган пуллар ҳақиқатан муҳтожларга берилаяптими? Афсуски, эҳтиёжмандлар пулига кўз тиккан одамлар йўқ эмас. Савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланадиган, уйи, тагида машинаси бор нафақа олаётган оилаларга мисоллар, афсуски, ҳар биримизда топилади. Ҳақиқатдан ҳам бу мавзу бугунги кунда долзарб.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin