Ижтимоий нафақалар фақат муҳтожларга берилиши керак
Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам турли ижтимоий нафақалар мавжуд. Уларни ким олади? Албатта, ижтимоий ҳолати яхши бўлган инсонлар эмас, балки бироз шароити оғир инсонларга берилиши лозим.
Бироқ, сўнгги вақтларда атрофимизда бунга амал қилинмаётганини кўп кўряпмиз. Турли ҳудудлардаги "шароити оғир" инсонлар гўё ўз шароитини оғир кўрсатиб, мавжуд нафақаларни оляпти. Суриштирилса, аслида у одамнинг шароитига унча-мунчаси ҳавас қилади.
Хориж тажрибаси қандай? Ўзимизга қардош бўлган Туркия ва Озарбайжондан мисол. Автоматлаштирилган тарзда нафақа тайинлаш жараёнида, жойларга чиқиб оиланинг иқтисодий аҳволи ўрганилади. Орадан вақт ўтиб оиланинг иқтисодий аҳволи яхшиланса нафақа тўлови тўхтатилади.
Бизга ҳам энг камида шундай тажриба зарур.