Ижтимоий нафақаларни камайтириш камбағал оилалар фойдасига самарали тақсимотга олиб келмаган
Тадқиқот
болалар нафақаси мисолида яна бир муҳим хулосани берган ва бу охирги 2 йилда давом этаётган ижтимоий нафақалар бўйича харажатларни қисқартириш сиёсатини ўзгартиришни талаб этади.
Юқори даромадлиларни нафақадан қисишга уриниш қуйи даромадли груҳҳларга баравар зарба берган. Нафақа қамровининг 2 карра пасайиши энг қуйи даромадлиларга нафақа етиб боришини 2,6 фоиз бандига оширган холос.
Яъни, нафақа олувчилар сони ва харажатларни камайтириш ўз-ўзидан ижтимоий нафақаларнинг камбағал оилаларга самаралироқ тақсимотига олиб келмаган. Ижтимоий нафақаларнинг энг эҳтиёжмандларга самарали етказилишида ҳали ҳам муайян камчиликлар мавжуд ва уларни бартараф этиш имконияти бор, дейилади тадқиқот хулосасида.