Бу нима дегани?
Бу биринчидан, 2022 йил январда камбағал бўлган камбағал агар реал даромади бир ярим йил давомида ўзгармаган бўлса ҳам, энди камбағал эмас. У турли дафтарлардан чиқарилиши керак. Ҳукумат камбағаллик даражаси яна пасайганини эълон қилиши учун методологик асос ҳам.
Иккинчидан, давлатнинг ижтимоий тўловларга ажратадиган маблағлари нисбатан камаяди. Ўзи Ҳукумат 1,5 йил давомида бу миқдорни оширмай келди, энди оширганда ҳам инфляциядан пастроқ даражада индексациялади. Масалан, хусусий секторда ишлайдиган ҳомиладор аёлларга давлат тўлайдиган декрет пули, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсия, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа кабилар минимал истеъмол харажатларига боғланган.
Учинчидан, ҳисобга олиш лозимки, реалликда ва амалиётдаги қарорлардан келиб чиқилса, Ўзбекистон ижтимоий давлат эмас. Масалан, олигархияни боқиш ва семиртириш янги ва яп-янги Ўзбекистон учун приоритетроқ. Олигархияни боқаётган жамият бир вақтда ижтимоий бўла олмайди. Яъни бугун ва эртанги кун ижтимоий картинаси бўйича иллюзияларга берилиш бу иллюзияларга берилганларнинг муаммоси.