11K50Telegramda ochish
Мана бу ерда ёзилишича, охирги уч йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига реал даромадлар 43,9%га ошипти. Кейин бутун мақола бўйича асосий урғу қашшоқлик ва қашшоқликка қарши олиб борилаётган кураш ҳақида гап кетган. Лекин бирон бир хатбошида гўёки ўсгани айтилаётган даромадларнинг аҳоли қатламлари орасида қандай тақсимланаётгани ҳақида бир оғиз сўз йўқ. Мамлакатнинг қонини ичаётган ва ўзига қулай қоидалар яратиб бойликларни четга ташиб кетаётган олигархия ҳақида бир оғиз сўз йўқ. "Бизда олигархлар бўлмайди" принципларидан ички ва ташқи олигархия билан оғиз-бурун ўпишишгача етиш қандай оқибатларга олиб келгани ва келаётгани ҳақида савол беришга бировнинг юраги бетламайди. Қашшоқликка етаклаётган асосий сабаб - кучайиб бораётган ижтимоий тенгсизлик ҳақида бу мақолада ўқимайсиз. Охирги марта ижтимоий тенгсизлик ҳақида Ислом Каримов ўлмасидан сал аввал гапирганди. Шундан буён бу мавзу - табу! Асл сабаблар ҳақида сукут сақланар экан оқибатлар билан курашиш бефойда. Оқибатлар билан курашиш сиёсатини оқлаш ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin