Кам даромадлиларнинг улуши қисқаришда давом этмоқда
Ўзбекистоннинг янги даврдаги энг жиддий муаммоларидан бири ижтимоий тенгсизлик ва миллий даромадларнинг тақсимотидаги диспропорциялар ҳисобланади.
Тенгсизлик ва диспропорция янги даврда фақат кучайиб бормоқда. Бунга иқтисодчи Миркомил Холбоев эътиборини қаратган.
Унинг сўзларига қўшимча равишда, аҳоли даромадларида кам даромадлиларнинг улуши пасайиб бораётгани дециллар кесимида (O‘zbekiston Respublikasi aholisi daromadlarini aholining 10 foizli guruhlari bo‘yicha notekis taqsimlanishi) янаям яққол кўринаётганини келтириш лозим.
2016 йил билан солиштирганда 1, 2-,3 ва 4- децилларда, яъни энг кам даромадли 40% аҳолининг жами даромадлардаги улуши фақат камайган. Бойлар ва ўртаҳоллар жойлашган 5-9 децилларда даромадларнинг улуши ошган.
Истисно - энг баланд 10- децил. Бу децилда, яъни Ўзбекистоннинг энг бой 10% одамларининг жами даромадлардаги улуши камайган. Менда бу бўйича аниқ аргумент ё изоҳ йўқ. Лекин кузатувларимга кўра, энг бой одамларнинг улуши камайганини уларнинг мулк, фоизлар ва дивидендлар билан боғлиқ даромадларини шаклланишида янги даврда мураккаб схемалар қўлланилишни бошлагани билан боғлиқ. Ҳозир аксар бойлар дивиденд олгандан ё фоиз даромадини расмийлаштиргандан кўра "фойда марказини" хорижда, хусусан офшорларда, кейин норасмий тарзда шакллантиришни кўпроқ маъқул билишади.