13K55Telegramda ochish

Mirkonomika kanalidan

Одамларнинг бойлиги бўйича статистиканинг мавжудлиги жуда муҳим(айниқса бизда). 2021-сентябрь ҳолатига кўра АҚШдаги энг бой 400 АҚШликнинг(аҳолининг 0.00025% И) бойликлари ЯИМнинг 20% ига етибди. Таққослаш учун бу кўрсатгич ўтган асрнинг 80-йилларида 1.5-2% атрофида бўлган. Яъни охирги 40-йилда энг бой АҚШликлар бойлигининг ЯИМдаги улуши тахминан 10 марта ошган. Тенгсизлик масаласи ҳақиқатдан ҳам нафақат АҚШда балки бутун дунёдаги кўплаб давлатларда марказий масалалардан бирига айланиб бормоқда. Афсуски, мамлакатимизда аҳолининг бойлиги борасида очиқ маълумотлар мавжуд эмас(кўплаб давлатларда бўлганлиги каби). Яъни биз аҳолининг энг бой қатламининг бойлиги қандай ўзгараётганлиги ҳақида аниқ хулосалар чиқариш имкониятига эга эмасмиз. Мамлакимизда даромадлар тенгсизлиги борасида статистика юритилилади лекин, даромадлар тенгсизлиги қандай ўзгараётганлигининг ўзини ўрганиш билангина бойликнинг қандай ўзгараётганлиги ҳақида хулоса бериш мушкул. Бу масаланинг фақат техник жиҳатларидан ташқари, бойлик ортирилиш йўлларининг турличалиги(масалан ноқонуний йўллар), бойлик бўйича хулоса беришни янада қийинлаштиради(хатоликларни оширади). Ҳамда ҳақиқий ҳолатда бойлик бўйича тенгсизликнинг қандай ўзгараётганлигини аниқлашни деярли имконсиз ҳолатга кетиради. Хусасан, агар даромадлар тенгсизлигининг қандай ўзгараётганлигига эътибор қаратсак. 2020-йилда иқтисодий ўсиш 1.6% ни ташкил этган. Яъни реал кўрсатгичларда ўртача даромадлар ошган лекин бу ҳамманинг даромади бир хил ошганлигини англатмайди. Масалан, 2020-йилда энг кам даромад топувчи 20% аҳолининг ўртача даромадлари тахминан 8% пасайган бўлса энг юқори даромад топувчи 10% аҳолининг даромадлари тахминан 4% га ошганлигини кўриш мумкин. Кам даромад топувчи аҳолининг даромаддаги улуши қисқариши ёки ўзгармай қолиши фақат 2020-йилдаги инқироз натижаси эмас, бу тенденция 2018-йилда бошланиб улгурган эди. Яъни фақат даромадлар тенгсизлигининг ўзгариши билан хулоса қилсак, даромадлар тенгсизлиги ошишни бошлаган, хусусан энг кам даромад топувчи аҳолининг умумий даромаддаги улуши пасайиб бормоқда( бу ҳақида яна тўлиқроқ ёзишга ҳаракат қиламан), энг юқори даромад олувчиларнинг даромаддаги улуши эса сезиларли тезликда ошишни бошлаган. Бошқа томондан, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, биз бойликни ортиришнинг ноқонуний йўллари ҳақида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Лекин айнан ловозимидан фойдаланиш ёки юқори давлат амалдори билан алоқалари орқали бойлик ортириш бойишнинг энг асосий йўлларидан бири ҳисобланади(катта бойликка эга бўлишнинг). Ҳамда юқоридаги иккала йўлнинг қайси бири бўлишидан қатъи назар, бу бошқаларнинг даромади камайиши эвазига кимнингдир бойлиги ортишига олиб келади. Масалан тасаввур қилинг қайсидир бизнесмен ширинлик ишлаб чиқаришни бошлади, ҳамда қайсидир йўллар орқали чегарадаги божларнинг оширилишига эришди. Табиийки, бу ҳолатда ширинлик истеъмолчилари нархнинг ошишидан ютқазишади, ширинлик ишлаб чиқарувчиси эса, чет эл ишлаб чиқарувчиларини бозордан чиқариш эвазига кўпроқ ҳажмда ва қимматроқ сотиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳолатда аҳолининг қайсидир қисми даромадини йўқотди(катта гуруҳ), қайсидир қисми эса даромадида кескин ўсишга эришди(кичик гуруҳ). Лекин энг асосийси, камбағалроқ ёки даромади камроқ аҳоли қатлами янада камбағаллашди, қайсидир бизнесмен эса, уларнинг камбағаллашишидан бойлик ортирди. Афсуски, бизда энг юқори бойликка эга аҳоли қатламининг асосий қисми бойликларининг кўпайиши аҳолининг камбағаллашиши билан кечади(масалан коррупция, давлат амалдорида алоқадорлик ва ҳк). Лекин ҳеч қаерда бу ҳақида етарлича гапирилмайди. @Mirkonomika

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin