14K87Telegramda ochish
Бизга "сўл бурилиш" керакми? Бир қарашда, даромадлар ошмоқда, йиллик ҳисобда жами номинал даромадлар 22,6%га ўсган. Номинал даромадларнинг ўсиши инфляцияни икки баробарга қоплаган. Нега унда кўпчилик норози, ҳаёти сифати пасайиб бораётгани, даромадлари харажатларидан ортда қолаётганидан ташвишда? Нега ўрта синф ва қуйи даромад эгалари расмий статистика айтаётган ўсишни танасида, рўзғорида ҳис этмаяпти? Биринчи ва энг асосий масала даромадларнинг тўғри тақсимланмаётганида. Тинимсиз такрорлаётган фаразимизни яна такрорлашга мажбурмиз: Бойлар бойишда давом этмоқда. Ўртаҳоллар нисбий камбағаллашмоқда. Камбағаллар нисбий қашшоқлашмоқда. Афсуски, расмий статистикамиз даромадларнинг турли даромад гуруҳлари қирқимида ўсиши тўғрисидаги ахборотни очиқламаган. Ягона мавжуд ахборот аҳолининг 10 фоизли гуруҳлари бўйича нотекис тақсимланиши бўйича маълумотлардир. Унга кўра, энг камбағал 10 фоиз ва энг камбағал 20 фоиз аҳолининг жами даромадларида улушининг пасайиши 2018 йилда бошланган ва уларнинг улуши 2020 йилда жуда сезиларли даражада қисқарган. Айни шу даврда 3-8 децилдаги, яъни шартли ўртаҳолларнинг жами даромадлардаги улуши ҳам ё ўсмаган ёки фақат пасайган. Нима деб ўйлайсиз? Кимларнинг жами даромадлардаги улуши ошган? Табиийки, энг бой 2 децилдаги аҳоли охирги уч йилда даромадлари улушини кескин оширган. Эътиборлиси уларнинг улуши кризисли 2020 йилда жиддий ошган. Аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланаётганининг яна бир кўрсаткичи - Жини коэффициенти 2017-2019 йиллардаги 0.262 миқдорида ўзгармай қолиб, 2020 йилда бирданига 0.276гача чиққан. Рақамларнинг ўзи айтиб турибдики, охирги йиллардаги ўзгаришлардан бойлар ва ҳукумат билан чатишиб кетган олигархлар рози бўлиши мумкин холос. Пропаганда ва пиар кун тартибини қарасангиз бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. Давлат раҳбари охирги чиқишида Марксга бекорга мурожаат этмади, назаримда. Балки бизга сўл бурилиш керакдир? Балки янги бешйилликнинг маъно мазмуни олигархияни тийиш, уни кун тартибидан узоқлаштириш ва жами даромадларни ўртаҳоллар ва қуйи даромад эгалари фойдасига қайта тақсимлашни назарда тутадиган иқтисодий сиёсат билан боғлиқ бўлиши керакдир? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin