Аҳоли даромадларининг ўсиши кучли табақаланиш фонида рўй бермоқда
Янги Ўзбекистон кескин контрастлар мамлакатига айланишда давом этмоқда. Бир тарафда ўғри олигархлар ва чиновникларга боғланган бизнес триллионлаб мулк ва активларни ёпиқ схемалар билан ўзлаштиришда давом этишаётган бўлса, бошқа бир тарафда базавий ижтимоий неъматлардан маҳрум қатлам авлоддан авлодга ўтадиган абадий қашшоқлик хавфи остида яшамоқда.
Умумий қозонда эса даромадлар ошмоқда. Ўша машҳур латифада айтилганидек, кимдир гўшт еяпти, кимдир қуруқ нон, ўрта ҳисобда эса ҳамма гўштли бутерброд истеъмол қилаётгандек.
2022 йилнинг 9 ойида аҳолинин гумумий даромадлари, жон бошига даромадлар номиналда ҳам, реалда ҳам ўтган йил тегишлидан давридан кўра тезроқ ўсган. Лекин ўсиш тенг тақсимотда ва қамровда юз бераётгани йўқ. Бу ҳатто ҳудудлар ўртасидаги ўзи жуда катта бўлган фарқнинг янада катталашганида яққолроқ кўринади.
1 октябрь ҳолатига даромадлар бўйича энг бой ҳудуд ва энг камбағал ҳудуд ўртасидаги фарқ 2,88га етган. Ўтган йили бу кўрсаткич 2,59 эди.