26K120Telegramda ochish
Реал даромадларнинг ўсиши, пандемия йилини ҳисобга олмаса, охирги 7 йилдаги энг паст кўрсаткичгача секинлашган 2023 йилда жон бошига реал даромадлар 2,4%га ўсган. Бундан пастроқ кўрсаткич, янги даврда фақат пандемия чекловлари амал қилган 2020 йилда юз берганди. Эътиборлиси, жон бошига реал даромадлар 5та ҳудудда, Хоразм (-6,4%), Сурхондарё (-0,8%), Самарқанд (0,5%), Бухоро (-0,4%), Наманган (-0,3%) вилоятларида қисқарган. Яъни ушбу ҳудудларда қайта камбағаллашиш бошланган. Ҳудудлар орасидада табақаланиш янада ортган. Бир йил ичида энг бой ва энг камбағал минтақаларда жон бошига даромадлар фарқи 2,83 баробардан 3,05 баробарга етган. Даромадлар таркибида ўзини ўзи банд қилишдан олинган даромадлар улуши 33,3%дан 34,3%гача, ёлланма ишчиларнинг даромадлари улуши 28,3%дан 29,7%гача ошган бўлса, бошқа трансферлар, яъни пул ўтказмаларининг улуши 19,3%дан 16,1%гача тушган. Амалда даромадлар ўсиши суръатининг сезиларли пасайиши асосий омили пул ўтказмалари ҳажмининг қисқаришига боғланмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin