27K202Telegramda ochish
Қирғизистон виза тизимини қаттиқлаштирган Кейинги кунларда Қирғизистонга чегарадан ўтаётган ўзбекистонликларга улар учун виза тизими жорий этилаётгани ҳақида огоҳлантириш берилаётгани айтилмоқда. Бу огоҳлантиришлар айниқса, Қирғизистонга кўп қатнайдиган, масалан, қўшни давлатга келин бўлиб тушганларни анча ташвишга солмоқда. Амалдаги қоидаларга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 60 кунгача визасиз режими амал қилади. Яқин вақтларга қадар Қирғизистондаги Ўзбекистон фуқаролари чегарада кирди-чиқди қилиб, бу муддатни ноллаштириб олишлари мумкин бўлган Лекин Қирғизистон томони мамлакатда қолишни кирди-чиқди орқали ноллаштириб олишга имкон берадиган визаран (Visa Run) тизимини ўтган йил октябрда бекор қилган. Айтайлик, илгари Қирғизистонда яшовчи ўзбекистонликлар 60 кундан кейин Дўстлик ё Мингтепа орқали Ўзбекистонга ўтиб келиб, яна Қирғизистонда қолишда давом этиши мумкин бўлган. Энди эса бундай қилиш имконсиз, ё Ўзбекистонга ўтиб яна 60 кун кутиш ё Қирғизистонда туриб онлайн виза олиш олиш керак бўлади. Онлайн виза учун 20 доллар тўлов ва картада 50 минг сом кафолат талаб қилинади (энг камбағал ва ҳуқуқсиз кўриладиган қатламларда бунинг учун на пул на интернет мавжуд) Янги ўзгаришлар Қирғизистонга келин бўлиб тушган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётганларни анча қийнамоқда (бошқа сайёрада яшайдиган ўзбек амалдорлари минглаб ўзбекистонликлар қўшни давлатга ишлагани боришларини билишмаса керак). Тармоқларда ҳар куни юзлаб ўзбекистонликлар чегарадан ўтказилмаётгани айтилмоқда. Қирғиз томони буни янги талаблар билан изоҳлашмоқда. Ўзбекистон томони, Ташқи ишлар вазирлиги, доимгидек ўз стилида. Жим-жит. На одамларга тушунтириш берилган. На 60 кунлик визасиз режим муддатини узайтириш ё бошқача кўринишда енгиллаштириш бўйича ҳаракатларга киришилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin