

Савдо-саноат палатаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Улар экспорт ва рейтинг учун жавобгар бўлади
Расулов Дилшод Озодович Савдо-саноат палатаси раисининг Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Курбанов Даврон Кадамбаевич эса Савдо-саноат палатаси раисининг бизнес муҳитини таҳлил қилиш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш, тадбиркорларга бозор инфратузилмаси масалаларида кўмаклашиш йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Савдо-саноат палатаси учун айни керакли мутахассислар жалб этилибди. Сабаби ССПга барча тармоқларга бош бўлиб, 11 та тармоқ (элтехсаноат, чарм, фармацевтика, мебелчилик, тўқимачилик, ёғ-мой саноати, ипакчилик, паррандачилик, қурилиш материаллари ва б.) бўйича экспортни 12 млрд долларга олиб чиқиш масъулияти юкланган.
Даврон Курбанов каби кадрнинг тайинланиши ўз вақтида амалга оширилди. Сабаби у айнан рейтинг тизими ҳақида аниқ тушунчага эга шахс. Бундан ташқари, Палатага тадбиркорларни солиқ текширувларидан ҳимоя қилиш учун ҳам солиқ соҳасидан хабардор кадрлар зарур эди.
- https://t.me/uzchamber/12220@uzchamber