27K210Telegramda ochish
Яхши тенденция: Россиядаги меҳнат мигрантларимиз камаймоқда Марказий банк фойдаланувчилар учун муҳим ишораларни берадиган яна бир яхши шарҳни йўлга қўйди. Бу сафарги таҳлиллар Меҳнат бозори шарҳига оид. 2023 йилдаги тенденцияларда энг қувонарли тренд бу Россиядаги меҳнат мигрантларимиз сони камайиб бораётгани билан боғлиқ. 2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистон фуқароларига Россияда ишлаш учун берилган патентлар ва рухсатномалар сони 12 фоизга камайган ва 1,2 миллионтани ташкил қилган. 2023 йилнинг биринчи ярмида миграция рўйхатига олинган Ўзбекистон фуқаролари сони ҳам 2,9 миллиондан 1,7 миллионга ёки 43 фоизга камайган. Яъни, кўп бора такрорлаганимиздек, "Уч миллион ўзбекистонлик меҳнат мигранти" - бу Кремль пропагандаси томонидан бизни доимий тарзда шантаж қилиш учун тўқилган миф. Эндиги вазифа Россиядаги меҳнат мигрантларимиз умумий сонини яқин истиқболда 1 миллиондан камайтириш бўлиши керак. Ва ўзи умуман бундан буён мактабни битираётган ёш ватандошларимизни Россияга ишга бормаслигини таъминлаш, уларга Ватанда иш таклиф этиш ёки инсон ҳуқуқи қадрланадиган мамлакатларга миграцион йўлаклар очиш миллий ғоямизга айланиши зарур. Таҳлилларда Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилаётгани, бошқа мамлакатлардан пул ўтказмалари ҳажми 2023 йилда 14 фоизга ошгани таъкидланган. Фаол ташқи меҳнат миграцияси сиёсатининг давом этаётгани, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда меҳнат миграцияси йўналишида ҳамкорлик қилинадиган давлатлар сонининг кўпайиши пул ўтказмалари оқими таркибининг ўзгаришига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган. Марказий банк 2024 йил охирига келиб пул ўтказмалари ҳажми тахминан 12−12,5 миллиард долларни (10−12 фоизлик ўсиш) ташкил этиши кутилмаларини тақдим этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin