2026 йил 1 сентябрдан Австралия, АҚШ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген келишуви иштирокчилари бўлган давлатлар, Янги Зеландия ва Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ва туризм тоифасидаги кириш визасига эга бўлган ҳамда ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун: ➖ ушбу хорижий виз
Migratsiya
MavzularҲиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ташрифи доирасида ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунида ОАВ учун берилган баёнотларда ўзаро 30 кунлик визасиз тартиб жорий этилиши ўзаро қатновларни янада фаоллаштиришга хизмат қилиши таъкидланган. Ҳозирда ўзбекистонликлар Ҳиндистонга боришлари учун камида 25 доллар тўлаб онлайн виза (e-Visa) расмийлаштиришлари лозим. Худди шунингдек, ҳиндис
Статқўм маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 7 749 308 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туристлар оқими 1,4 млн нафарга ёки 22,6 фоизга ошган. Энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат рўйхати ўзгаришсиз қолган (июнда топ рўйхатга қўшилган Германия яна чиқиб кетган). Энг кўп туристлар худди ўтган йилларда
Ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари 34 та давлатга визасиз, 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда (visa on arrival ва e-visa) кира олади. Тасдиқланган Стратегия бўйича 2030 йилгача Ўзбекистонликлар визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар сони 50тага (+16), соддалаштирилган тартибда кириши мумкин давлатлар сони 60тага (+18) етказилиши керак. Хусусан, 2026 йилнинг ўзида ТИВ 2та давлат билан визаси
Беҳзод Ҳошимов билан халқона интервью бўпти. Хориждаги ўзбекистонликларнинг сиёсатнинг ҳаёт сифати ва бизнесга таъсири қанчалик юқори экани ҳақидаги очиқ мулоҳазалари, кутилмалари ва баҳолашлари доим қизиқ.
Нью-Йоркда тандирлар кўпаймоқда - Ака, камчиликлар бўлса узр ома, официантларимиз ҳали янгида. - Анжанликмисиз? - Ҳа ака, Марҳаматданман. #
Айтайлик, бошқа, нормал давлатлардаги каби, ҳудудлар ва одамлар манфаатини ифода этувчи Сенатимиз бўлганида, бунақа антиижтимоий қонунларни муҳокамага киритмай қайтарган бўларди. Ўзбекистон номи, имижи, очиқлик ва халқпарварлик сиёсатига зид бу дея, ялпи йиғилиш вақтини тўғри тақсимлаш учун Ташқи ишлар вазирини чақирган, нега Қозоғистон Албания, Сербия ва Черногория билан визасиз режимига эга, қо
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 859,7 минг кишига етган. Суръат давом этса, сентябрнинг биринчи ҳафталарига ва балки ёш ватандошларимиз фаол бўлишса, 1 сентябрь куни 38 миллионга етамиз. Аҳолининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри ва Сурхондарёда сақланмоқда (йиллик 2,3%). Ярим йилда 405,5 минг туғилиш, 84,1 минг ўлим қайд этилган. Туғилишнинг секинлашиши 6- чорак кетма-кет давом этмоқда.
2008 йилда Японияга магистратурага ўқишга борганимда, кичкина университет шаҳарчамиздаги япон талабалар велосипедларини деярли қулфламаслигига ҳайрон қолардим. Кўп жойларда дарс ё ётоқхонасига киришда калити билан қолдириб кетишарди. Кейин чет эллик талабалар, айниқса бизнинг минтақадан талабалар кўпайгани сари, велосипед ўғирликлари ҳам кўпая борди. Бу ўғирлик ва бошқа майда бузилишларнинг кўпи
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев етовидаги катта делегация Сербияга ташрифи чоғида ташқи меҳнат миграцияси, виза тартибини соддалаштириш, шунингдек, Сербияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Сербия меҳнат бозори ўзбекистонликлар учун жудаям жозибали (сербларн
“Ўзи мусофир доим босим остида яшайди. Бир тарафдан Оила, Ватан, ота она, болалар , дўстлар соғинчи қийрайди. Бошқа тарафдан фуқаролик олган еки грин картаси бор ҳамюртларимизни пичинглари қийнайди: - мабодо депорт қилса кейинги сафар кўриша оламизми йўқми, - мошинангни ҳужжатини бериб қўй, мабодо сотиб жўнатаман. - иммиграция минг $ тўлаетган экан сотсаммикан сизларни (Америкада ноқонуний муҳо
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат жанубий чегараларидан ноқонуний мигрантлар киришини тўхтатишга ва чиқариб юборишга қаратилган фармонни имзолади. Бошпана олиш илинжида Мексика-АҚШ чегарасини кесиб ўтганлар энди аввалгидек ҳуқуқларга эга бўлишмайди. Президент Ички хавфсизлик, Адлия ва Давлат департаментига жанубдан кириб келган мигрантларни чиқариб юбориш бўйича топшириқлар берган. Мексика че
Тармоқларда Ўзбекистон ва Хитой визасиз режим ўрнатиши ҳақида хабарлар айланмоқда. Маълумот учун, Хитой фуқароларига (хусусан, Гонконг ва Макаоликларга) Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз режим 2021 йилдан буён ишламоқда. Лекин Хитой томони ўзбекистонликларга нисбатан виза режимини сақлаб қолмоқда. Назаримизда тармоқлардаги хабарларга Дунё агентлигининг мана бу ахбороти сабаб бўлган бўлииши мумкин. У
Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Унда туроператор Муқаддас Муродова виза масаласи бўйича долзарб муаммоларни санаб ўтди. Хусусан, сўнгги пайтларда талаб юқори бўлган Буюк Британия ва Канадага визани олиш учун Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиб, бармоқ излари топшириши керак.
Lolazor'нинг навбатдаги сонида асосан мигрантлар муаммосини муҳокама қилдик. Лекин йўл-йўлакай ёмон ва яхши хабарлар қаторида Бухоронинг бузилиши, хусусан, ЮНЕСКО'нинг сукунат сақлаётгани, жараён бошлангандан буён эҳтимолий инвестор ва пудратчининг муносабати ноаниқ қолаётганига бироз ҳайрон ҳам бўлдик. ЮНЕСКО'нинг Ўзбекистондаги вакили Ношади хоним кеча тунда твитерда қисқа изоҳ қолдирган.
Давлат раҳбарининг таклифига кўра, сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади. Назаримда, куннинг энг яхши янгилиги шу. Таклиф этилаётган "Хоразм визаси"ни бу фақат Хоразм вилояти орқали кириш ва Ўзбекистондан учинчи мамлакатларга чиқиб кетиш чекланган виза деб тушундим. Агар шундай бўлса, Туркманистонлик қардошлар учу
Кейинги кунларда Қирғизистонга чегарадан ўтаётган ўзбекистонликларга улар учун виза тизими жорий этилаётгани ҳақида огоҳлантириш берилаётгани айтилмоқда. Бу огоҳлантиришлар айниқса, Қирғизистонга кўп қатнайдиган, масалан, қўшни давлатга келин бўлиб тушганларни анча ташвишга солмоқда. Амалдаги қоидаларга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 60 кунгача визасиз режими амал қилади. Яқин вақтларга
Bir paytlar xorijdagi migrantlarimiz "dangasa, noshukr" deb atalib, ulardan jirkanish siyosati targ'ib qilinganiga ham guvoh bo'lganmiz. Shukrki, hozirda davlat pozitsiyasi bu borada 180 gradus o'zgargan. Bugun hatto davlat rahbari ham migrantlarni dangasa deb emas, balki zamonamiz qahramonlari sifatida e'tirof etmoqdalar. Lekin afsuski, ba'zi fikr egalari (o'zlari bilib-bilmaymi) haliham o'tgan
Уч ҳафтадан буён Туркиянинг йирик шаҳарларида мигрантларни аниқлаш, текшириш ва депортация қилиш билан боғлиқ ўтказилаётган кенг кўламли тадбирларга ниҳоят Истамбулдаги консуллик муносабат билдирди: "Ҳурматли фуқаролар, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда «махсус рейд» тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзб
Қирғизистон ташқи меҳнат миграцияси диверсификацияси аҳамиятини тушунмоқда. Балки шунинг учун бўлса керак, шу ой давомида Туркия билан виза режимини енгиллаштириш борасида кетма-кет учрашувлар ўтказилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги, элчилик каналларидан кейин, мана энди Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ҳам бу масалани тезроқ ҳал қилишга киришган. Вазир Улан Ниязбеков Қирғизистонликларга нафақат виза