39K234Telegramda ochish
Америкадаги дўстимиз ёзмоқда “Ўзи мусофир доим босим остида яшайди. Бир тарафдан Оила, Ватан, ота она, болалар , дўстлар соғинчи қийрайди. Бошқа тарафдан фуқаролик олган еки грин картаси бор ҳамюртларимизни пичинглари қийнайди: - мабодо депорт қилса кейинги сафар кўриша оламизми йўқми, - мошинангни ҳужжатини бериб қўй, мабодо сотиб жўнатаман. - иммиграция минг $ тўлаетган экан сотсаммикан сизларни (Америкада ноқонуний муҳожир ҳақида хабар берган фуқарога минг $ тўланаркан) - Депортдан кейин Бруклин , Филадельфия бир нафас оладида. Шу ва шунга ўхшаш ҳазил маьносидаги чин сўзларни кўп эшитамиз. Иккинчи тарафдан Ўзбекистондаги “Америка сиесатшунослари”: Трамп депорт қилса нима бўлади, кейин нима қиласан, кам қоптида, яна қайтаркансанда, деган минғир синғирлари. Америкада юзлаб миллатлар бор. Африка, Покистон, Бангладеш, Ҳиндистонликлар ҳалигача пул йиғишади, масжидларида, маркетларида донат қутилари бор. Йиғилган пуллар янги юртдошларини опкелишга ёки ҳужжат қилишга сарфланади. Бирор ҳинд еки покистонликни депорт бўлганини эшитганмисиз? Бу халқ нега доим бир бирини кўролмаган, бир бирини сотган, бир бирини мусибатидан ич ичидан хурсанд бўлган…”. Трамп мигрантларни киритмаса, ойлигимиз ошади, буюртмамиз кўпаяди дегувчи, ўз ватандошларида рақобатчиларни кўрувчилар, афсуски, йўқ эмас. Лекин ташқи миграция оқимининг тўсилишидан америка иқтисодиёти билан бирга, ўрта ва узоқ истиқболда ўз вақтида “трамвайга чиқиб олган” ватандошларимиз ҳам ютқазади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin