Биринчи дунё сайловлари ва учинчи дунё орзулари ҳақида
Қарийб 1 йил давом этган ва бугун ниҳоясига етадиган АҚШ Президенти сайловлари нафақат 330 миллионлик Қўшма штатлар аҳолиси учун муҳим ҳодиса.
Ўз мамлакатларида сайлаш, танлаш, сиёсий рақобат ва умуман эркин сайловдан узоқлаштирилган юзмиллионлар ва балки миллиардлар учун ҳам ҳар тўрт йилда такрорланувчи бу жараён баҳслар, тортишувлар ва қарама-қаршиликларнинг жуда қизиқ объектига айланиб улгурган.
Чунки улар ўз мамлакатларида ҳаётларининг қолган қисмида ҳам эркин сайловларга ва мустақил танлашга муносиб кўрилмаслигини, қолаверса ўз мамлакатларининг сиёсати ва раҳбарлари тўғрисида баҳс ва мунозаралар, савол ва эътирозлар ҳаёт учун хавфли эканини ҳам жуда яхши билишади.
Америка сайловлари шу маънода боши, раҳнамо ва қутқарувчилар остида эзилиб ётган учинчи дунё аҳли учун қизиқ, хавфсиз ва орзудаги томоша ҳам.
@the_bakiroo