22K78Telegramda ochish
Ўзбекистон фуқароларига виза учун ҳужжат топширишни осонлаштириш таклиф қилинди Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Унда туроператор Муқаддас Муродова виза масаласи бўйича долзарб муаммоларни санаб ўтди. Хусусан, сўнгги пайтларда талаб юқори бўлган Буюк Британия ва Канадага визани олиш учун Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиб, бармоқ излари топшириши керак. Таклиф қилинаётган ечим эса Тошкентда Буюк Британия элчихонаси консуллигини тиклаш. Канадага чиқиш учун эса Тошкентда бармоқ излари топшириши учун имконият яратиш илгари сурилди. Ҳозирда виза олиш ниятида бўлган фуқаролар сарсон. Улар узундан узун навбатга туришга, вилоятлардан пойтахтга келишга ёки ундан ҳам ёмони четга чиқишга мажбур бўлмоқда. Буни енгиллаштириш мақсадида вилоятларда ҳам виза марказларини ташкил этиш таклиф қилинди. Меҳнат ресурсларига бой давлат бўлганимиз сабабли мазкур таклифларга жиддий ёндашиш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш зарур. Ўзбекистон фуқаролари хорижга осон ва қулай тарзда чиқа олса, давлатга ҳам шунча фойда бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin