Маълумот учун:
16.08.2017 йилдаги 5156- сонли Президент Фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 январига қадар кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқиш мумкин.
Демак, яна 10 ойдан кейин, масалан қўшни давлатлар ва Россияга чиқиш ҳам фақат Хорижий паспорт билан амалга оширилади.
Коронавирус "шарофати" билан ҳозирда хорижга чиқиш паспорти олиш учун талаб каррасига пасайган, шу вақтдан фойдаланиб хорижий паспортни расмийлаштириб олишга ҳаракат қилинг.
Тошкент шаҳрида хорижий паспортни расмийлаштириш жараёни жуда тез - 1 ҳафтага бормаяпти, вилоятларда эса 2 ҳафтадан ошиб кетганини эшитмадим.