16K89Telegramda ochish
Хорижий паспорт расмийлаштиришни унутмадингизми? Роппа-роса 2 ҳафтадан кейин биометрик паспорт (яшил паспорт) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш тўхтатилади. Масалан, қўшни давлатлар - Қирғизистон, Қозоғистон ё Россияга бормоқчи бўлганлар ҳам 2021 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ҳудудини фақат Хорижий паспорт (қизил паспорт) билангина тарк эта оладилар. Коронавирус эпидемияси ва карантин чекловлари сабабли хорижга чиқиш паспорти олиш учун талаб каррасига пасайган, шу вақтдан фойдаланиб хорижий паспортни расмийлаштириб олишга ҳаракат қилинг. Тошкент шаҳрида хорижий паспортни расмийлаштириш жараёни жуда тез - 1 ҳафтага бормаяпти, вилоятларда эса бу муддат 2 ҳафтадан ошиб кетганини эшитмадим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin