Ўзбекистонликларни ватан остонасидан чиқиши билан турткилаш давом этади
2 кун муқаддам Россия Федерациясига бораётган ўзбекистонликлардан хорижий паспортдан ташқари яна яшил паспорт (ички паспорт) талаб қилинаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Россияга борган ватандошларимиз рус чегарачилари томонидан қўшимча текшириш ва оворагарчиликларга дучор қилинмоқда.
Ўтган кунлар давомида Ўзбекистон расмийларининг, ё Москвадаги элчимизнинг бунга нисбатан муносабати билдирилгани йўқ.
Ахир паспортимизда унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимояси остида экани аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган.
Бугунги суриштирувларга кўра, афсуски, ўзбекистонликларнинг ҳақларига қарши Россия чегарасидаги бу ҳолатлар тўхтагани йўқ, давом этмоқда.
Ўзбекистонликлар ердан чиққан қўзиқоринми?
- https://t.me/potrebitel_uz/7105@potrebitel_uz