14K66Telegramda ochish
Доллар нега ошмоқда? Ноябрь ойининг бошидан буён долларнинг сўмга нисбатан қиймати 66,59 сўмга кўтарилди. Қисқа муддатда нисбий сезиларли юқорилаш аввалроқ июлнинг ўрталарида ва кейин сентябрь ойи бошида юз берганди. Биринчи ва энг асосий сабаб, яна такрорлашимиз лозим, талабнинг мавсумий ошаётгани билан боғлиқ. Солиштириш учун масалан, валюта биржасида ноябрь ойининг дастлабки олти савдо кунидаги битим ҳажмидан кейинги олти кундаги битим ҳажми 52%га кўп бўлган: 1-8 ноябрь кунлари 420 миллион долларлик савдолар ўтган бўлса, 9-16 ноябрь кунлари битимлар қиймати 640 миллион долларни ташкил этган. Одатда, биржадаги талаб буюртмалари кўпроқ ҳажмни ташкил этса, табиийки битимларда регулятор таклифининг улуши юқорироқ бўлади. Қолгани бозор қоидаси. Иккинчидан, тарихий максимумлар даражасида инфляцияни бошдан кечираётган доллар бутун фронт бўйлаб мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари - Россия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон валюталари ҳам ўзининг қийматини йўқотмоқда. Долларнинг асосий валюталарга нисбатан индекси охирги ҳафтада 94дан 95,6гача кўтарилди. Бошқача айтганда, глобал тенденцияни сўм ҳам қайсидир маънода такрорламоқда. Бундан қандайдир қўрқув ва оқибатлар кутиш ўринли эмас. Ҳозирда ва яқин истиқболда сўмнинг долларга нисбатан барқарорлигини хавфга соладиган бирон жиддий фундаментал омиллар мавжуд эмас. Агар савдоларда талаб ҳажми ўртача ойлик қийматларгача барқарорлашмаса ва доллар индекси юқорилигича қолса, долларнинг сўмга нисбатан қийматини навбатдаги 10750-10850 сўм оралиғидаги медианага мустаҳкамроқ ўрнашишга ҳаракат қилишини кўришимиз мумкин. Бу сўм қийматининг узоқ муддатли трендига мос келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin