17K42Telegramda ochish
Туркманистондан қардошларнинг келиши қисқара бошлаган, Хитойдан эса каррасига ортмоқда Статқўм маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 7 749 308 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туристлар оқими 1,4 млн нафарга ёки 22,6 фоизга ошган. Энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат рўйхати ўзгаришсиз қолган (июнда топ рўйхатга қўшилган Германия яна чиқиб кетган). Энг кўп туристлар худди ўтган йиллардагидек қўшни Қирғизистондан ташриф буюришмоқда. Қирғизистон Ўзбекистон билан ID карта орқали ташрифларни йўлга қўйган ҳозирча ягона давлат, агар шундай енгиллик, аҳолиси кўпроқ қардош Қозоғистон ва Тожикистон билан йўлга қўйилса, улардан ҳам ташрифлар кескин ортиши табиий бўлади. Қардош Туркманистондан эса, афсуски, ташрифлар яна қисқара бошлаган. Шовот-Тошҳовуз савдо зонаси ишга тушгач, қардош Туркманистондан 15 кунлик визасиз ташрифлар каррасига ортган эди. Қисқаришларнинг сабаблари қандай, бу савдо зонаси билан боғлиқми ёки виза бериш камайгани биланми, аниқлик киритилса, яхши бўларди. Туркманистонлик қардошларга, турли асосларга кўра, хусусан, ОТМларда ўқиш учун виза бериш талабларини янада енгиллаштириш керак. Туристлар оқими кўпайган давлатлар қаторида Хитой ва Россияни санаш керак бўлади. Хитойдан туристлар келиши 2,6 карра ошган бўлса, шимолдан келаётган туристлар сони 32,4%га кўпайган. Афғонистон ва Кореядан ташрифлар сони барқарорлигича қолмоқда. Топ-10га яна Европа ва Яқин шарқнинг бой давлатларидан биронта давлат кирмаган. Биз энди мана шу йўналишга эътибор қаратишимиз керак. Давлат раҳбари туристлар оқимини 20 млн нафаргача етказишни тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш орқали амалга оширишни вазифа қилиб қўйганини эсдан чиқармаслик лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin