Амалдаги солидар пенсия тизими мувозанатига қачон ва қандай эришамиз? Қачондир жамғариб бориладиган тизимга тўлиқ ўтиладими? Lolazor'нинг янги сонида Пенсия жамғармаси директори Муродбек Атаджанов билан шу ҳақда гаплашдик. Таклиф этилаётган пенсия ислоҳоти доирасида фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизими Пенсия жамғармаси тасарруфига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу тизим қандай ишлай
Lolazor podkasti
Рукн ва лойиҳалар«Лолазор» подкастида Ўзбекистон 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиши учун нималар қилиш кераклиги ҳақида гаплашгандик (31:29 дан бошлаб кўринг). Саналган шартларнинг биринчиси — инвестиция оқими тўхтаб қолмаслиги. Бугун бу борада Хитой алоҳида ўрин тутади. Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори: 2026 йилнинг январь–июль ойларида икки давлат ташқи савдо айланмаси 11,3 миллиард д
Lolazor'нинг янги сонида давлат боғчаларига қабулни 2 ёшдан бошлашга яна қайтиш, ижтимоий дея эълон қилинган давлатда суюнчи пулини барчага тенг бериш, ҳоким ёрдамчилари институтидан воз кечиш, мактаб. боғча, касалхона, поликлиника, стадион ва боғларгача бўлган ижтимоий объектларга тегмаслик бўйича тадбиркорлар этикаси шаклланиши каби масалалар ҳақида гаплашдик.
Lolazor'нинг навбатдаги сони меҳмони тадбиркор Зафар Ҳошимов бўлди. Зафар аканинг қатор муаммоларга нафақат йирик тадбиркор, фуқаровий позицияси ўлароқ муносабатларини ҳам сўрадик. Масалан — маркировкалаш тизими ўзи қандай бўлиши керак? У қанча қимматга тушаяпти? Мақсадларга эришилмоқдами? Қайси маҳсулотлар маркировкаланиши керак ва назорат тизими қайси босқичларни қамраши лозим? Дарвоқе, Корзинк
Пропаннинг бозор ва аҳоли учун нархи ўртасида 4 каррагача фарқ бўлган шароитда ўғирликларни тўхтатиб бўлмайди. Lolazor'нинг охирги сонида хусусан шу ҳақда ҳам гаплашдик. Энергетика вазирлигининг янги раҳбарияти узил-кесил ва иродали ҳал қилиши лозим бўлган, охирги йилларда фақат чуқурлашиб бораётган оғир муаммолардан бири ҳам шу ўзи. Электр энергияси учун чегирмага инфратузилма ҳозирча бардош бе
Lolazor'нинг навбатдаги сонида P2P назорати бўйича банк сирига оид ахборотларни қўлга киритишга 6 йилдан бери давом этаётган уринишлар, нима учун яширин иқтисодиётни қисқартириш учун шартли Абу-Саҳий ва ёпиқ имтиёзларга қарши курашилмаслиги, "кэшбек ислоҳоти", йўл-йўлакай Бобур Мансуров кўтарган "майда пул муаммоси" ҳақида ҳам гаплашдик.
Янгиланган Lolazor'нинг янги сонида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов меҳмон бўлди. Вазир билан қурилишдаги яширин иқтисодиёт, ноқонуний қурилишлар, уларнинг кейинги тақдири, истеъмолчиларни шартнома тузишдаёқ алдаётган қурувчилар, 1 сотихли ҳовлилар, бошқарув компаниялари учун мажбурловлар, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдири ва 8 йилдан бери ваъда қилинаётган ягон
Lolazor'нинг навбатдаги сонида ёзувчи Улуғбек Ҳамдам билан ўзбек адабиёти, ўзбек тили, ўзбек алифбоси ҳақида, кечамиз, бугунимиз ва эртамиз муаммолари борасида суҳбат қурилди. Ўтказиб юборманг.
Lolazor'да меҳмон бўлган ёзувчи, журналист ва сиёсатчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан "ҳаммаси бошқарилган" яқин тарихимиз ва бугунимиз ҳақида, адабиёт ва ОАВ ҳақида, сал чалғиш учун эса футбол ҳақида гаплашдик.
Lolazor'нинг навбатдаги сонида собиқ Молия вазири ўринбосари, ҳозирда Finasia Capital компанияси раҳбари Одилбек Исаков билан суҳбат ташкил этилди. Катта интервью давомида бугунги ҳаётимизнинг қатор ижтимоий муаммолари ва албатта, иқтисодий масалаларига тўхталинди. Ўтказиб юборманг.
Кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвесторга турли кўринишда алоқадор бўлган гигант лойиҳаларнинг танлов ва тендер процедураларидан ўтмаслиги, иқтисодий самарасизлиги, каррасига қимматлашиши ва якунда товони бутун ўзбекистонликлар гарданига тушиши ҳақида гапирилмаган гап қолмади. Айни пайтда бу ажобтовур лойиҳаларда ишлаётган минглаб ўзбекистонликларнинг бир неча ойлаб маош олмасликлари, ма
Lolazor'нинг янги мавсумдаги илк сонида Европа Иттифоқи - Марказий Осиё саммити бизга нима бериши, Трампнинг Марказий Осиёга ташриф буюриши эҳтимоллари, глобал тариф урушларидан тортиб Ўзбекистонда авж олаётган нотариф чекловларларга бўлган мавзуларда фикр алмашдик.
Lolazor’нинг навбатдаги сонида 2016 йилдан буён Канадада истиқомат қилаётган Фарҳод Файзуллаев билан суҳбат қурдик. Фарҳодни фаол ўқувчиларимиз “Замбаракнинг ўқи” канали орқали яхши билишади. Меҳмон билан асосан Канада ҳақида гаплашган бўлсакда, ҳар бир савол, мисол ва муаммода Орзудаги Ўзбекистон проекциясини осонгина илғайсиз, деб ўйлайман.
Lolazor’нинг навбатдаги сонида Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов билан суҳбатлашдик. Шуҳрат Ғуломов гиёҳвандлик билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашиб бораётгани, қора бозорнинг кенгаётгани, тинимсиз янги шакл ва каналлар пайдо бўлаётгани, миллатни қуритиши мумкин бўлган бу иллатга қарши кураш умумиллий даражага чиқиши
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган. Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим. Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали
Lolazor’нинг бир ойлик танаффусдан кейинги навбатдаги сонида газдан узилган 15 минг тадбиркор, газ йўқлиги учун фаолиятини тўхтатган 4 млрд.долларлик GTL заводи ва шунга қарамай тўхтамаётган газ экпорти ҳақида гаплашдик. Ўзбекистон газ сотиб олаётган ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашганидан ҳайратга тушдик. Би
Lolazor'нинг навбатдаги сонида яширин қарор ва имтиёзлардан тортиб, қимматлаган, лекин "арзонлашди" деб эълон қилинган пропан, метро ва жамоат транспортида яхшиланмаётган вазият ҳақида гаплашдик. Трамп ва ҳожатхоналар мавзусини ҳам четлаб ўтмадик. Ўтказиб юборманг.
Lolazor'нинг навбатдаги меҳмони ўзбекнинг улуғ шоири Усмон Азим бўлди. Усмон Азим билан мустақиллик арафасида мафкурабозлар ва марказ босқинчиларига қарши кураш, ўзининг ўрнига биринчи котибликка Ислом Каримов номзодини қўллаган Солижон Мамарасулов, Ватан тараққиёти партияси тузилиши ва албатта, шеърият ҳақида гаплашдик.
Lolazor'нинг навбатдаги меҳмони Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бўлди. Вазир билан Бойсундаги техноген офат ва унинг оқибатлари, суюлтирилган газ дефицити, газ қазиб олиш қисқариши ва газ (ёқилғи) импорти бўйича шимолга қарамлик, диверсификация чақириқлари, келаётган қишда бизни кутаётган реалликлар, давлат энергетика бошқаруви топ менежментидан кетиб "инвесторлар" хизматига ўтаётганлар ў
Lolazor'нинг навбатдаги сонида Коррупцияга қарши кураш агентлигининг директори Акмал Бурхонов билан суҳбатлашдик. Менинг охирги саволим Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий, экологик ва ижтимоий келажагига хатар соладиган АЭС қурилиши лойиҳасининг махфий ва очиқланмайди, деб эълон қилинишига Антикоррупция агентлигининг муносабати қандайлигини сўраш билан боғлиқ бўлди.