26K79Telegramda ochish
Пудрат қироллари ишчиларга нега ойлаб маош тўламайди? Кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвесторга турли кўринишда алоқадор бўлган гигант лойиҳаларнинг танлов ва тендер процедураларидан ўтмаслиги, иқтисодий самарасизлиги, каррасига қимматлашиши ва якунда товони бутун ўзбекистонликлар гарданига тушиши ҳақида гапирилмаган гап қолмади. Айни пайтда бу ажобтовур лойиҳаларда ишлаётган минглаб ўзбекистонликларнинг бир неча ойлаб маош олмасликлари, маошларнинг шартнома бўйича ёки келишилган (норасмий қисми) тўланмаётгани ҳақида тармоқларда янграётган шикоятлар ўзбек ОАВларига камдан-кам чиқарилган, меҳнат қонунчилиги доимий ва оммавий равишда бузилаётгани, солиққа оид қонунбузарликлар бўлиши мумкинлиги назардан четда қолаверган. Қанақадир табу бўлган десаям бўлади. Lolazor'нинг охирги сонида хусусан, шу иқтисодийдан ижтимоийга айланаётган муаммо ҳам кўтарилган. Ўтказиб юборманг. Балки бу чиқишдан кейин кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвесторга оид лойиҳаларда вақтида тўланмаётган маошларнинг умумий қиймати қанча экани (триллионлар ёки юзлаб миллиардлар), тўланмаслик сабаблари, тўлаш манбалари, нима учун бундай кулранг схемаларга йўл қўйилиши, ишчиларни ҳимоя қилиши керак бўлган профсоюзлар нега сукут сақлаши ҳақида расмийлар нимадир деб қолишар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin