Амалдаги солидар пенсия тизими мувозанатига қачон ва қандай эришамиз? Қачондир жамғариб бориладиган тизимга тўлиқ ўтиладими? Lolazor'нинг янги сонида Пенсия жамғармаси директори Муродбек Атаджанов билан шу ҳақда гаплашдик. Таклиф этилаётган пенсия ислоҳоти доирасида фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизими Пенсия жамғармаси тасарруфига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу тизим қандай ишлай
Soliq va boj imtiyozlari
Сиёсат воситалариЧорвачилик ўта паст рентабелли соҳа. Чорва ёки озуқа сотиб олишда орага амалдорми ёки ўзини таъминотчи дегич аждарҳо қўшилдими — урди худо. Лойиҳа аввалбошдан иқтисодий самарасизга айланади. Энди бу лойиҳани арзон кредит ё солиқ имтиёзлари билан қўллашдан маъно йўқ, чунки ҳали лойиҳа бошланмасиданоқ унинг рентасини амалдор ва воситачи еб бўлди. 2017-2024 йилларда мисли кўрилмаган маблағлар ажрат
Келаси йилдан бошлаб ўзбандлар ихтиёрий эмас, мажбурий тартибда ижтимоий солиқ тўлашга ўтказилиши мумкин (бу ҳақда пенсия ислоҳоти бўйича йиғилишда ҳам, фискал стратегияда ҳам ишоралар берилганди). Фискал диалогда қатнашган Spot нашрининг ёзишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзбандларнинг ижтимоий солиқ бўйича тўлови бирхиллаштирилиши режа қилинган ва агар бу таклифи амалга ошса, ҳар икки тои
Пенсия олувчилар сони келаси йилда 165 минг нафарга ошади ва қарийб 4,6 миллион кишига етади. Ўртача пенсия миқдори 1,7 млн.сўмдан 1,8 млн.сўмгача, 5,9%га кўпаяди. 2027–2029-йилларда ислоҳотлар амалга оширилмаган тақдирда пенсия тизимининг бюджетга боғлиқлиги юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Мавжуд ҳолат таҳлили норасмий бандлик туфайли даромадлар базасининг чеклангани ва ижтимоий солиқ
Лойиҳа амалда яширин даромад мавжудлигида “айбдорлик презумпсияси"ни жорий этади: фуқаро ўз ўтказмалари тадбиркорлик билан боғлиқ эмаслигини ўзи исботлашга мажбур бўлади. Муаллифлардан бири ҳам аниқ хавотир билдирмоқда — солиқ текширувларидан ташқари, карталарни автоматик равишда блоклаш эҳтимоли бор. Энг кўп учрайдиган “қарши” далиллардан бири иқтисодий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантиришлардир. Изо
Тошкентда яширин қарор билан бошланган ва охирги қолган-қутган ер майдонларини эгаллаш воситасига айланган маҳалла марказлари қуриш тажрибаси энди қолган ҳудудларга ҳам ёйиладиган кўринади. Энди бутун Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорларнинг МФЙ биноларини ДХШ асосида қуриши таклиф қилинмоқда. Биноларнинг бир қисмига маҳалла «еттилиги»ни бепул жойлаштириш, қолганидан кичик цехлар ва сервис объектлари с
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари этиб белгиланган. Шу билан бирга, Фармон норма ва қоидалари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, дарҳол кучга кирсин деб ҳам кўрсатилган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой м
Миркомил Холбоевнинг кеча ва бугун (1, 2) ташқи қарз ва давлат қарзининг ўсиши борасидаги келтираётган мулоҳазалари жуда ўринли. Мана бундай баҳсли чиқишларга нисбатан изоҳ ва тушунтиришлар аслида давлат органлари томонидан амалга оширилиши керак. Майли, ҳозирча буни Миркомил қилаяптими, Миркомилга раҳмат, қолаверса, Миркомилга ишонч ҳам бор. Айни пайтда, кенг жамоатчиликда ҳам, чуқур халқ қатла
Импортни аждарҳо божлар ва бошқа нотариф чекловлар билан бўғиб, "маҳаллийлаштириш", аслида ғилдирагини қўлда қотиришдан иборат йирик узелли ишлаб чиқариш автосаноатда янги даврнинг энг кенг тарқалган саволли бизнес моделларидан бирига айланган. Ўтган кунги йиғилишда номлари келтирилган қайси "завод"ни ёки брендни олманг, шу схемада иш бошлаган ёки фаолиятини давом эттиришмоқда. Бу схеманинг марка
Бир қарашда 2026 йилнинг 1- чорагида йирик ишлаб чиқариш корхоналарида солиқ тушумлари мисли кўрилмаган даражада ошгандек. Лекин айни шу рақамлар 2025 йилнинг якунлари бўйича эълон қилинган рақамларнинг бирга-бир ўзгинаси. Фақат рўйхатда айрим корхоналарнинг номлари фарқланади. Умумлаштирувчи рақамлар ҳам уйқаш келмаяпти. Балки бу техник хатоликдир. Шу билан бирга, йирик давлат корхоналари фойдал
Антикоррупция агентлиги очиқламасига кўра, энергетика ва ёндош пудрат қироллари олган солиқ ва божхона имтиёзлар кескин ортишда давом этмоқда. Энг кўп солиқ имтиёзидан фойдаланган ташкилот Uzbekistan GTL МЧЖ бўлган. Йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди дея бардорланган ва космосдан кўринадиган энергогигант 2025 йилда 2,8 трлн.сўм солиқ имтиёзидан фойдаланган. GTL заводнинг "отаси" Ўзбекнефтгаз эса 1,7
Англия ва Уэльс ҳуқуқи тўғридан-тўғри қўлланадиган, Тошкент сити ҳудудида жойлашадиган Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида Конституциявий қонун қабул қилинади. Конституция ва қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни ҳам назарда тутадиган Лойиҳа бугуноқ муҳокамага қўйилган. Марказ ҳудудида қўлланадиган солиқ имтиёзлари 50 йил давомида қўлланади ва марказ органлари ҳамда иштирокчилар
Йил охирида имзоланган қонун билан юқори технологияли ишлаб чиқариш деб ҳисобланган 12 позиция учун 3 йиллик солиқ имтиёзлари кучга кирмоқда. Биринчи имтиёз бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда қўлланилаётган ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасидан чегириб ташлаш, яъни мулк солиғидан озод қилиш. Иккинчи имтиёз юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсуло
2026 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов ташкилоти, тўлов тизим оператори, маркетплейслар (электрон тўлов тизимлари) ва микромолия ташкилотларига нисбатан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки, Кибернетика инновациялар IT-парки ҳамда "Inno texnopark" МЧЖ резидентларига махсус режим доирасида, шу жумладан бошқа режимлар доирасида тақдим этилган солиқ ва бажхона имтиёзлари қўлланилмаслиги б
Халқаро валюта жамғармасининг Яссер Абдих раҳбарлигидаги миссияси Ўзбекистонга ташрифи якунлари билан ўз хулосаларини эълон қилган. Хусусан: ХВЖ бюджетда режалаштирилмаган қўшимча даромадлар ҳисобидан (олтин нархларининг ошиши натижасида) харажатларни кўпайтириш ташаббусларини чеклашни тавсия қилинмоқда. Бу талаб томонидан келиб чиқадиган инфляцион босимни пасайтириш, реал айирбошлаш курсининг ор
Беш йил давомида бир сўм солиқ тўламай ишлаган ва коппор монополист YandexGo UB МЧЖ 2025 йил 9 ойида 89,9 млрд.сўм солиқ тўлаган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,3 млрд.сўмга кам. Расмий статистика бўйича ҳам такси хизматлари 16,9%га қимматлагани (Тошкентда такси 20-25%гача қимматлаб кетган) ҳисобга олинса, монополист Яндекс тўлаётган солиқларнинг кўпайиш ўрнига камайиши жуда ғалати. Бун
Ўзбекистон Темир йўллари яширилган молиявий ҳисоботларини энди очадими? Монополист темир йўллари коппор зарарда ишлагани ҳеч бўлмаса тан олингани хурсанд қилади. Расмийларга қилинган презентацияга кўра (4:15 дақиқадан кўринг), Ўзбекистон темир йўллари 2023 йилда 2,2 трлн.сўм зарар кўрган (компания 2019 йилдан бошлаб зарарга кирган). Тарифларнинг 2023 йил ноябрда 60%гача, 2024 йил январда 20%гача
Яширин иқтисодиёт ҳайкаллари, масалан, зараркунанда қарорларнинг қовушувидан бунёд бўлган бало-саҳий ва пул-малика дегич франкенштейнлар яширин иқтисодиётнинг ҳосиласи, лекин бир қўли билан яширин иқтисодиётга йўл очаётганлар яширин иқтисодиётга қарши курашишда ўзлари яратган бу қўрқинчли франкенштейнларни четлаб ўтишни маъқул деб билишади. Нима бўлгандаям, яширин иқтисодиётни суғориб турган ва с
Ўзбекистонда тор манфаатлар ва чўнтаклар учун қабул қилинадиган яширин ва ёпиқ қарорларнинг бизнес ва истеъмолчиларга келтираётган кулфатлари ҳақида жуда кўп ёзилган. Энди жабрдийдалик қўшни қардошларга ҳам бориб етган. "Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ўша қарори очиқ манбаларда топилмаяпти. Фақатгина Ўзбекистон божхонасидаги ходимнинг телефон экранидан олинган суратгина бор. Бу гўёки "етти муҳ
Маҳалла марказлари қурган тадбиркорларга 7 йилгача солиқ имтиёзлари берилиши шу йўл билан ер майдонига эга бўлмоқчи бўлган талабгорлар сонини янада ошириши аниқ. Ҳозирда, Тошкент шаҳри мисолида маҳалла марказлари қуриш бўйича қарорлар ёпиқ, талабгорлар танлаб олиниши шаффоф эмас. 5,7,9- қаватли Маҳалла марказлари қураётган тадбиркорлар ҳокимият билан қаерда, қандай ва қайси шартларда келишганини