20K43Telegramda ochish
Навбатдаги солиқ имтиёзлари: Электромобиллар арзонлашадими ёки янада қимматлашадими? Йил охирида имзоланган қонун билан юқори технологияли ишлаб чиқариш деб ҳисобланган 12 позиция учун 3 йиллик солиқ имтиёзлари кучга кирмоқда. Биринчи имтиёз бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда қўлланилаётган ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасидан чегириб ташлаш, яъни мулк солиғидан озод қилиш. Иккинчи имтиёз юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи ставкасини ноллаштириш билан боғлиқ. Имтиёзлар юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга қўлланилади. Газета имтиёзлар амал қиладиган 12та позицияга эътибор қаратмоқда. Имтиёз оладиган ишлаб чиқаришлар рўйхатида Электромобиллар, қуёш ва шамол электростанциялари учун батареялар ва инверторлар ҳам бор. Яъни, бу дегани Ўзбекистондаги электромобиль "ишлаб чиқарувчилари" билвосита навбатдаги имтиёзларни қўлга киритишди. Аввалроқ электромобиль "ишлаб чиқарувчи" корчалонимиз 2030 йилгача божлардан ва утилизация йиғимидан озод қилинганди. Электромобиль "ишлаб чиқарувчимизга" шунча солиқ ва бож берилса ҳам нега ҳеч нархлари пасаймайди? Доллар тушсаям, пасаймайди. Хитойдаги оригинал аналоглари билан нарх фарқи йилдан йилга ортса ортмоқда. Балки рақобатчилар турли маъмурий ва нобож таъсир чоралари билан ўлдирилиб, бозор яккахон чайқовчи қўлига топширилгани учундир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin