18K54Telegramda ochish
ХВЖ декларациялаш қонуни қабул қилинишига ишончни йўқотмаган, олтин нархи таъсири ва солиқ имтиёзларини чеклашга чақирмоқда Халқаро валюта жамғармасининг Яссер Абдих раҳбарлигидаги миссияси Ўзбекистонга ташрифи якунлари билан ўз хулосаларини эълон қилган. Хусусан: ХВЖ бюджетда режалаштирилмаган қўшимча даромадлар ҳисобидан (олтин нархларининг ошиши натижасида) харажатларни кўпайтириш ташаббусларини чеклашни тавсия қилинмоқда. Бу талаб томонидан келиб чиқадиган инфляцион босимни пасайтириш, реал айирбошлаш курсининг ортиқча мустаҳкамланишининг олдини олиш ва олтин нархлари тушган тақдирда кескин тузатишларга эҳтиёж юзага келиб, макроиқтисодий тебранишларни кучайтириш хавфини камайтиришга хизмат қилади ва бюджет учун буфер захираларини тўплаш имконини яратади. Солиқ базасини кенгайтириш ва ЯИМда солиқ тушумларининг улушини оширишда устувор вазифалар қаторига янги солиқ имтиёзлари беришни чеклаш, солиқ харажатларини ўлчаш методологиясини жорий этиш ва уларни бюджетда эълон қилиш, сайёр солиқ текширувлари сифатини ошириш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда солиқ маъмуриятчилиги ваколатларини кенгайтириш кабилар киритилган. Миссия 2025 йил апрель ойида валюта курси мослашувчанлигини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни олқишлаган ҳолда, инфляция ишончли равишда пасайиш траекторияси бўйлаб мақсадли кўрсаткич томон ҳаракат қилмагунча, Марказий банк пул-кредит сиёсати қаттиқлигини сақлаб қолиши керак, деб ҳисобламоқда. Миссия фикрича, 2025 йилги Молия секторини баҳолаш дастури (FSAP) тавсияларига мувофиқ банк назорати ва тартибга солишни кучайтириш бўйича режасини тўлиқроқ йўл харитасини тасдиқлаш орқали тўлдириш лозим. Йўл харитаси FSAPнинг барча тавсияларини, жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа тартибга солувчи органлар масъулиятига кирадиган тавсияларни ҳам қамраб олиши керак. ХВЖ йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва қайта ташкил этиш, корпоратив бошқарув сифатини ошириш, молиявий ёрдамни фақат ишончли реструктуризация режалари мавжуд бўлгандагина бериш, рақобатни кучайтириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш тезроқ ривожланаётган хусусий секторни шакллантиришга ва иқтисодиётдаги давлат улушини қисқартиришга олиб келади, деб ҳисобламоқда. Саналган ислоҳотлар меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам беради ва иқтисодиётни таклиф томонидан қўллаб-қувватлаб, инфляция кутилмаларини пасайтиради. ХВЖ миссияси, шунингдек, 8 йилдан бери қабул қилиниши пайсалга солиб келинаётган “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентга киритилганини олқишлаган (миссия бешинчи йилдирки сўрайди бу қонун ҳақида ва ҳар гал қанақадир важ кўрсатилади).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin