23K33Telegramda ochish
Икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик бўйича халқаро шартномаларни суиистеъмол қилишга қарши курашиладими? Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича миссияси Ўзбекистонда бўлиб турипти. Миссиянинг Солиқ қўмитаси раҳбарияти билан мулоқотларида солиқ маъмуриятчилигини оптималлаштиришнинг устувор йўналишлари, жумладан ИТ-парк, эркин иқтисодий, саноат ва бошқа зоналар резидентларига фойда солиғи бўйича тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференсияларининг самарадорлиги масалалари муҳокама қилинган. Эътиборлиси, яна бир нозик масала, солиқ юкини камайтириш учун "шартномалар орқали манипуляция қилиш" – яъни икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги халқаро шартномаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилган. Айнан шу борада турлича талқинлар, маъмурий ресурслар ва лазейкалардан фойдаланиб айрим компаниялар йиллар давомида Ўзбекистонда солиқ тўламай фаолият кўрсатишган. Миссия якунларига кўра, ХВЖ томонидан Ўзбекистон солиқ тизимини янада ривожлантириш бўйича таҳлилий хулосалар ва аниқ тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрланиши айтилган. Умид қиламизки, ушбу ҳисобот очиқ эълон қилинади

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin