Потолок спред бекор қилиниши билан 80 шиптир нархи осмонга сакради
2024 йил 13 ноябрда 80 шиптир лақабли бензин учун 5%лик потолок спред белгиланганди. Шундан буён бирон марта 80 шиптирнинг биржа нархи 9,5 млн.сўмдан юқорига чиқмаган эди. Кеча 10 июнь куни спред бекор қилиниши билан 80 шиптир бирдан 75 минг сўмга 9 534 минг сўмгача, ой бошидан буён эса (спредни ой бошидан бекор қилиниши миш-мишлари бор эди) 225 минг сўмга қимматлаган.
80 шиптирга ёндош ва шартли ўринбосар ҳисобланган пропан ҳам охирги 10 кунда 458,5 минг сўмга ёки қарийб 9%га қимматлаган (пропан учун сақланиб қолаётган спред даражаси юқорироқ, 20%)
Метан газ нархининг оширилиши ортидан монополист ва олигархлардан иборат энергошоввозлар 80 шиптирдан тортиб пропангача бўлган ёқилғи нархларини ошириб олишга уринишлари ҳақида бир неча марта ёзган эдик. Афсуски, ёмон кутилмалар яна юз бера бошламоқда.
Ўзбекистонда рақобатли ёқилғи бозори мавжуд эмас (энергошоввозларнинг бутун мақсад муддаоси эркин бозор ва соғлом рақобат пайдо бўлмаслигига қаратилган), токи бозор йўқ экан, Рақобат қўмитаси нархларни тийиб турувчи қоидаларни маҳкам ушлашда давом этиши тўғри бўларди. Акс ҳолда, ўзаро чатишиб кетган очофат монополистлар ва ўғри олигархия ўзбекистонликларни талаш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишда давом этишади.
- https://t.me/the_bakiroo/9149@the_bakiroo
- https://t.me/uzexuz/7755@uzexuz
- https://www.spot.uz/oz/2025/06/10/gasoline/spot.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9728@the_bakiroo