Имтиёзлар ва истиснолар йиғиб чиқилса алоҳида Кодекс бўлади
Солиқ қўмитаси айланмадан олинадиган солиқ имтиёзи бўйича ҳаволаларни битта телеграм постига жойлаган. Эътибор беринг, ҳаволаларнинг ўзи битта постга зўрға сиққан. Адашаётган бўлишим мумкин, лекин имтиёзлар бўйича рўйхат тўлиқ эмас. Масалан, миллий мусиқий асбоблар ишлаб чиқарувчилар ҳам жами тушумдаги улушига қараб 1% солиқ тўлашади. Бу фақат эсимга келиб қолгани.
Бошқа турдаги солқилар билан аҳвол бундан каррасига бадтар бўлса бадтарки, яхшироқ эмас. Имтиёзлар ва истиснолар шунақа авж олганки, уларни жамласа ҳажми амалдаги Солиқ кодексидан каттароқ кодексга айланади.
Агар нормал давлат қурмоқчи бўлсак, ниятларимиз кўзкўрди ва сохталикдан йироқ бўлиб, жиддий бўлса, тенг имкониятлар приоритетда бўлиши керак, имтиёз ва истинолар эмас. Ва фақат эркин сайловларда сайланган Парламентда қабул қилинган қонунлар билангина солиқ қоидалари шаклланиши зарур. Президентда ҳам, ҳукуматда ҳам бундай ваколат бўлмаслиги керак.
- https://t.me/soliqnews/9465@soliqnews