16K33Telegramda ochish
Курашга 3,1 млрд.сўм, Лойиҳа офисига 5,0 млрд.сўм ва "эвакуаторлар"га 18,9 млрд.сўм Пойтахт кенгаши бюджетнинг ошириб бажарилган қисмини тақсимлашда давом этмоқда. Якунланган учинчи чорак бўйича ошириб бажарилган даромадлар ҳажми очиқланмай туриб, харажатларни тасдиқлаш бошланган. Демак: Кураш федерацияси ва уларнинг тузилмасига 1,6 млрд.сўм (иккинчи ярим йиллик учун 3,1 млрд.сўм мўлжалланган). Қирғиз ва қозоқ қардошларда Кыз куу деган миллий спорт бор. Федерация очиб, бемалол йилига 3 млрд.бюджет ўзлаштирса бўлади. Федерация очилса, бино бўлади, бино бўлгандан кейин, мебель, кабинет, хизмат машиналари, котиба, ёрдамчи, шўпир ва албатта шотирлар ҳам. Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш “Лойиҳа офиси” фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ харажатлари учун 5 000,0 млн. (беш миллиард) сўм ажратилган. 3- чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ харажатлари учун 1000,0 млн.сўм йўналтирилади. Грузинларга бир пиёла чой устида "трамвай ваъдаси"ни бериш ёки Шота Руставели кўчасини 30 млн.долларга реставрация қилиш ғояси шу офисдан чиққанми ё ҳокимият кабинетлариданми бир нарса дейиш қийин. “Махсус эксплуатация-монтаж бошқармаси”га 13 турдаги 26 дона махсус техника ва транспорт воситаларини харид қилиш учун 18,9 млрд. (ўн саккиз миллиард тўққиз юз миллион) сўм миқдорида маблағлар ажратилган. 3- чорак ошириб бажарилган даромадлар ҳисобига 5 млрд.сўм йўналтирилади. Адашмасак, бу "эвакуаторлар" учун. Шаҳарда йўл қоидасига зид равишда тўхтаб турган ё парковка қилинган автоуловларга нисбатан жазо механизмини реализация қилишга имкониятлар етарли эмас. Шу маънода бу рационал тақсимот бизнингча. Эслатиб ўтамиз, келаси йилдан бошлаб Ўзбекистонда энг катта ҳажмга эга бўлган Тошкент шаҳар бюджетининг ҳам 30 фоизи Ташаббусли бюджет лойиҳаси орқали тақсимланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin