Солиқ тўламайдиган бойлар: Артелдан Акфагача, Тўпалангдан Амирсойгача
Бугун бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига асосан журналистлар ва блогерлар чақирилган. Уларнинг қаторида солиқ ўзгаришларидан норози бўлаётган ва ҳақли эътирозлар билдираётган бизнес вакиллари ҳам бўлса яхши бўларди.
Ҳарқалай солиқчиликдаги ғаройиб тажрибаларни ўзининг танасида ўтказаётган бизнесни арзон риторика ва баландпарвоз пафос билан манипуляция қилиш жуда қийин бўларди.
Анжуманда қатнашадиган ҳар бир ОАВ вакилидан Абдулла Абдуқодировнинг миллий солиқчилигимиз ва у 2022 йилга келиб амалда қандай тизимга айланиб қолгани, кимлар учун хизмат қилаётгани ҳақидаги мақоласи билан билан танишиб чиқишни сўрайман.
Сизга қайси бойлар ва олигархлар триллионлаб солиқ тўламаётгани ва тўланмаётган солиқлар кимларнинг елкасига юкланаётгани жудаям қизиқ бўлса керак.
Триллионлаб солиқ имтиёзлари тақдим этилган Артелдан Акфагача, Тўпалангдан Амирсойгача бўлган узун рўйхатни мана бу ерда топишингиз мумкин.
Рўйхатга мулк солиғи бўйича имтиёз олганлар қўшилмаган. Агар қўшилганида имтиёзлар кўламини янаям аниқроқ тасаввур этган бўлардингиз.