20K204Telegramda ochish
"Дўстларга имтиёз, қолганларга икки карра солиқ" "Ўзимнинг дўстларимга ҳамма нарса, душманларга эса - қонун". Бу сўзлар муаллиф дея Муссолини ё Фракога нисбат берилади. Лекин Франкоми ё Муссолиними ҳозир яшаганида машҳур иборасини бошқатдан ўзгартирган бўларди. Масалан, мана бу кўринишда: "Дўстларга имтиёз, қолганларга икки карра солиқ" тарзида. Солиқчиларимизнинг билдиришича, 69 минг мулк солиғи тўловчисидан 41 минги бўйича солиқ юкламаси ошади. Солиқчиларимиз мулкларини бозор баҳосида баҳолаб борган субъектларда солиқ тўлови камайишин и ҳам қистириб ўтишган. Лекин негадир умуман мол-мулк солиғи тўламайдиган субъектлар сони тўғрисида, улар нега мол-мулк солиғи тўламаслиги ҳақида, мол-мулк солиғи тўламайдиганлар балансида жами қанча мол-мулк борлиги ҳақида лом-лим дейилмаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда турли Ситилар (улар орасида Тошкент сити ҳам бор) инвесторлари, пудратчилари, дирекциялари қатор солиқлар, шу жумладан мулк солиғи тўлашмайди. Ўзбекистонда ситиларнинг бенефициарлари кимлар эканини жуда яхши биласиз (биттаси яқинда бухгалтерия керак эмаслиги ҳақида бонг урди. Ростанам солиқ тўламагач, бухгалтериянинг унга нима кераги бор?) Шунингдек, иқтисодий зоналар субъектлари ҳам жуда кўплаб солиқ имтиёзларига эга, хусусан мол-мулк солиғидан озод қилинишган. Бу зоналарга кимларда "доступ" борлигини ва кимлар фойдаланишини ҳам жуда яхши биласиз. Яна Президент ва ҳуумат қарорлари билан ҳам индивидуал тақдим этилган имтиёз эгалари мавжуд. Албатта бу тўғрида маълумотлар очиқланмаган (очилса моҳият аёнлашиб қолади), лекин солиқ тўловлари 2-3 баробар ошаётганидан ҳам сезилса бўладики, Ўзбекистонда айнан ҳокимиятга яқин ва улар билан чатишиб кетган энг йирик мулк эгалари мулк солиғи тўловчилари эмас. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin