17K175Telegramda ochish
Яна 14та махсус иқтисодий зона тузишмоқчи. Ким солиқ тўлайди унда? Ҳеч ким сайламаган ва фақат кирим куни ҳисоби билан яшайдиган ҳокимлар ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш таклифини илгари суришмоқда. Негадир бу таклифга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам қўшилган. Махсус иқтисодий зоналарга кириб олганлар мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинадилар. Шишириб кўрсатилган инвестицияларга қараб фойда солиғи ҳам тўламайдилар. ҚҚС бўйича қатор енгилликлар муҳайё қилинган. Улар учун бож тўламасликка имкон берадиган алоҳида режим амал қилади. Маза а? Махсус иқтисодий зоналар тузиш ва уларнинг резидентларига айланиш аллақачон коррупцион даромад манбаига айланиб бўлган. Зона резидентлигига, критерийларга жавоб бермаслик еттинчи даражали масалага айланган. Келишилса бўлди. Энди махсус иқтисодий зоналар мазасини ва имтиёз сотиш схемаларини ҳокимлар ҳам англаб қолган кўринади. Чунки улар ер сотишдан маҳрум бўлиб, чўнтаклари анча ҳувиллаб қолган. Яна шу лойиҳа воситасида ҳам ер сотишнинг пасайтирилган коэффициентини киритиб олишмоқчи. Булар тўймайди. Махсус иқтисодий зоналар кулранг зоналарга айлангани бўйича мана бу ерда, имтиёз ундирадиган воситаларга айлангани ҳақида эса мана бу ерда ўқинг. Ҳар бир вилоятда яна 100тадан корхона солиқ тўламаса, қолган юк кимга тушади? Ё пенсия беришни, ўқитувчига ойлик тўлашни, армияни кучайтиришни тўхтатиб турамизми? Кимдир ҳисобладими? Ҳокимнинг компаниялари солиқ тўламаса, ҳокимнинг дўстлари солиқ тўламаса, ҳокимнинг шериклари солиқ тўламаса, ҳокимнинг шотирлари солиқ тўламаса, табиийки, эгаси йўқ кичик бизнес ва қора халқ юкламани ўзига олади. Людовик ўн олтинчи бўп кетинглар-э. Уям бунчаликка бормаган. Лойиҳа билан танишинг ва албатта йўқ денг. Бир четда томошабин бўлиб турсангиз товони сизнинг бўйнингизга тушади. ОАВ ва фаол жамоатчиликни шу пайтгача ташкил этилган махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг сохта резидентлари самарадорлигини ўрганишга чақираман. Биз нималар йўқотаётганимизни халқ ва Давлат раҳбари билишга ҳақли. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin