Янги даврда ҳукуматнинг халққа нисбатан очиқлиги ва яқинлигини, ўзаро икки томонлама алоқа мавжудлигини кўрсатиш учун яратилган Mening fikrim портали қандай фалажлантирилгани эсингизда бўлса керак. Ҳозир бу портал борлигини биров эсламайди ҳам. Кейин худди шу чала ўлакса ҳолатга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали туширилди. Аввалига, янги давр эйфориясида "барча норматив-ҳуқуқий ҳужжа
Regulation.gov.uz
MahsulotlarМана бу фақат энергетикларнинг ўзлари тешган тешик қопини ёпадиган лойиҳанинг счетчик қисми бўйича эътирозлар ҳақида кеча тўхталдик. Лекин шонли энергетикларимиз ишлаб чиққан бу лойиҳанинг яна бир январда портлайдиган "минаси" бор. Шу ҳақда тадбиркорлардан бири изоҳларда ёзмоқда: "Табиий газ бўйича. Лимит масаласи жуда оғир масала. Ҳозирги қарорда жуда қаттиқ таъсир чоралари белгиланмоқда. 2023 й
Ҳукумат ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини режалаштирмоқда. Агарда истеъмолчиларга аниқ техник параметрлари белгиланган "счетчик" танлаш эркинлиги тақдим этилса, бу жуда тўғри қарор. Тушунтираман. 2019 йилда бошланган ақлли электр "счетчик"лари ўрн
Халқ тилида "16- шифохона" дейиладиган касалхона рўпарасида, Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмалари оралиғида жойлашган йўлбўйидаги аҳоли хонадонларини "реновация" баҳонасида бузиб, дом қуриш режа қилинмоқда. Мазкур ҳудуд Чилонзорда қолган энг охирги ерли маҳаллалардан ҳисобланади. Шунингдек, “Chilonzor City” замонавий турар жой мажмуасини ташкил этиш режалари эълон қилин
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, "Менинг биринчи уйим” дастурининг биринчи босқичи тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда бошланади. Дастур доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларини мувофиқлаштириш учун “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш дирекцияси ташкил этилади. Қуриладиган уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилинади: имтиёзли уй
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар (шунинг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари) ҳудудда Янги Тошкент тумани ташкил этилади. Бу тўғридаги тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Лойиҳага кўра энг кўп қўшимчалар хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш учун хизмат кўрсатувчи банкка буюртмаси ва унинг назорати билан боғлиқ. Эсингизда бўлса, 2023 йил 16 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида х
Ташаббусли бюджет ва валютага оид чекловларни жорий этиш ва бекор қилиш талотўплари шовқинида ўтган ҳафта якунида бизнес учун янги тарифлар тасдиқланганини кўпчилик сезмай ҳам қолди. Лойиҳа билан солиштирганда тасдиқланган матнда айрим фарқликлар мавжуд. Энг асосий фарқ бу электр энергиясининг йирик истеъмолчилари — юридик шахслар томонидан тунги даврда (соат 22:00 дан 24:00 гача ва соат 00:00 да
Ўзбекистон-2030 Стратегиясига кўра газ қазиб олиш ҳажмини 62 млрд.кубга етказиш вазифаси қўйилмоқда. Охирги марта Ўзбекистонда 62 млрд.куб ва ундан кўпроқ газ 12 йил аввал, 2011 йилда қазиб олинган. Шундан буён газ қазиб олишда пасайиш тенденцияси ўзгаргани йўқ. Ўтган 2022 йилда 48 млрд.куб газ қазиб олинган, агар мўъжиза рўй бермаса, бу йил газ қазиб олиш янада қисқаради ва 45-46 млрд.кубни ташк
Ўзбекистон-2030 Стратегияси лойиҳасида 2023/2024 ўқув йилдан бошлаб "ҳар йили 500 минг янги қувватларни ташкил этиб бориш" вазифаси белгиланган эди. Шунингдек, "Ўқув ўринлари сонини 7,5 миллионгача етказиш", "2,5 миллион ўқувчи ўрнига эга мактаблар қуришга 8 миллиард доллар ажратиш" кабилар таълим тизими ислоҳотларида мақсадли кўрсаткичлар ўлароқ қайд этилганди. Тасдиқланган Стратегия мақсадли кў
Эркинликлар ва ҳуқуқлар бир кунда ва бирданига йўқотилмайди. Очиқлик ўрнини ёпиқлик бир кунда эгалламайди. Ҳаммаси аста-секин, бирдан қаттиқ оғриқ яратмасдан амалга оширилади. Худди қурбақани қозонда қайнатиш каби юз беради бу. Масалан, "барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.g
2023 йил 1 майдан бошлаб қатор тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги белгиланмоқда. Воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори ўрнатилаётган сегментлар мана бу қарор иловасида келтирилган. Кимдир қилдан қийиқ ахтараяпсан, яхшиликдан яхшилик изланмайди деб ҳисоблаши мумкин. Лекин
ши ва банк очиши мумкин бўлади Амалдаги Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунга кўра, (офшор зоналар) давлат ёки ҳудудда рўйхатдан ўтган норезидентлар, иштирокчилар (акциядорлар) ва якуний бенефициар эгалари банкнинг таъсисчилари ва акциядорлари бўлиши м
Вазият ва муносабат ўзгармаса, қайта тикланадиган манбалар учун ажратилаётган кредитларнинг муаммолилик даражаси коммунал соҳага (УЖМШ ва бошқарув компанияларига) ва оилавий тадбиркорлик учун йўналтирилаётган имтиёзли кредитлардан катта фарқ қилмайди. Биз келаси йилдаёқ бугун урра-урра қилиб каррасига қимматлаштирилган қуёш панеллари учун бизнес ва аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича икки хона
2023 йил бўйича маҳаллий бюджетлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани йўқ. Тошкент шаҳри, вилоятлар, Қорақалпоғистон бюджетлари, барча туманларнинг бюджетлари жамоатчилик кўзидан ёпиқ ва тезкор тарзда ё 2022 йилнинг энг охирги кунида ёки 2023 йилга ўтиб қабул қилинди. Вилоят ва туманлар Маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ташкил э
Чунки лойиҳанинг қабул қилиниши ростанам жуда кенг қатламлар манфаатлари учун хизмат қилади. Шаклланиб бўлган анъанага кўра, лойиҳа тор доиралар ва ўзаро бир-бирини танийдиганлар манфаатларига мос тушганида муҳокамага киритилмасданоқ, юмалоқ-ёстиқ қилиниб қабул қилиб бўлинган ва ҳатто эълон қилинмай, ХДФУ мақомида ишлатилаверади. Шу пайтгача гаров билан таъминланган талабларнинг қаноатлантирилиши
Ким солиқ тўлайди унда? Ҳеч ким сайламаган ва фақат кирим куни ҳисоби билан яшайдиган ҳокимлар ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш таклифини илгари суришмоқда. Негадир бу таклифга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам қўшилган. Махсус иқтисодий зоналарга кириб олганлар мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учу
Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва рўйхат бўйича тайинланган маҳаллий кенгашлар қарорлари билан боғлиқ яна бир муаммо ҳақида гапирмаса бўлмайди. Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши лозим. e-qaror.uz ва regulation.gov.uz'да жойлаштирилган ҳоким ва маҳаллий кенгашлар лойиҳалари ва
Ўзбекистон иқтисодиёти ҳеч ким сайламаган ва антиселекция маҳсули бўлган ҳокимларга қўшиб ҳоким ёрдамчилари армиясини ҳам катта ойлик бериб боқиши керак. Бу майли, чидаса бўлади. Лекин имтиёзларга нима дейсиз? Ҳоким ёрдамчиларига навбатдаги имтиёз - энди улар ОТМга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин. Ҳоким ёрдамчиларига бундан ташқари уй-жой харид қилиш учун 150 миллион сўмгача субсидия, турар
Фуқаролик кодексининг Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбатини белгиловчи 248-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Жисмоний шахсларнинг микроқарз ёки кредитлари бўйича қарздорлик қайтарилиши кетма-кетлигига боғлиқ ўзгартиришларга Kommers.uz эътибор қаратган. Агар таклифлар қабул қилинса, жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилган тўлов сумм