29K54Telegramda ochish
Қонунга терс бориш ёки бозор аллақачон тартибга солиб қўйган сегментни тартибга солишга навбатдаги уриниш 2023 йил 1 майдан бошлаб қатор тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги белгиланмоқда. Воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори ўрнатилаётган сегментлар мана бу қарор иловасида келтирилган. Кимдир қилдан қийиқ ахтараяпсан, яхшиликдан яхшилик изланмайди деб ҳисоблаши мумкин. Лекин рўйхат бўйича гўёки халқ тараф бўлиб воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори белгиланаётган тўловларнинг аксари, онлайн иловалардан фойдаланувчилар учун деярли ҳаммаси десаям бўлади, бепул. Яъни бозор конъюнктураси, банклар ва тўлов тизимлари ўртасидаги кучли рақобат туфайли кўрсатилган хизмат учун тўловларга воситачилик ҳақи тўловчидан эмас, етказиб берувчидан ундириш тизими анчадан буён ишламоқда. Яъни қанақадир қўли оёғидан, оёғи қўлидан ўсиб чиққан чиновниксиз ҳам бозор ҳаммасини тартибга солиб қўйган. Банк ё тўлов тизимини реклама қилишим, номини келтиришим шартмас, рўйхатдаги айрим тўловларни амалга оширишда нафақат бир сўм тўламайман, ҳатто қайтанга ҳисобимга кэшбек ҳам оламан. Рўйхатда кўрсатилган қайсидир тўлоов бўйича қайсидир банк тўловчидан комиссия олаётган бўлишини истисно этмайман. Лекин бу бозор, айнан даромад ва фойда олишга интилиши шу хизматларни кўрсатишга, сифатини яхшилашга ундайди. Қанақадир маъмурий топшириқ ва дастур билан иттоппас манзилларда мажбурий очилган ва зиён келтириб ётган жамғарма кассаларда, махсус кассаларда балки каттароқ комиссия ҳам ундирилаётгандир. Чунки иш ҳажми кичиклигида фақат юқори комиссия харажатларни қоплай олади. Энди шу нуқталарни ёпишдан бошқа альтернатива қолмайди. Уни буни қўйинглар, воситачилик ҳақининг чегаравий миқдорининг белгиланиши "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунгаям зид. Ё бўлдими, қонунларни йиғиштириб қўйиб низомлар ва оғзаки топшириқлар билан ишлашга ўтамизми? Қонунларга қайтайлик, барака топгурлар. Нарёқда солиқчилар Банк сири тўғрисидаги қонунга чайса қилиб тупурворса, индамасангизлар, буёқда ўзингизлар ўзингизлар ишлаб чиққан қонун талабини четлаб ўтишга таклиф кўрсатсангизлар? Бу кетишда нима бўлади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin