17K97Telegramda ochish
Ёмон таклиф Фуқаролик кодексининг Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбатини белгиловчи 248-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Жисмоний шахсларнинг микроқарз ёки кредитлари бўйича қарздорлик қайтарилиши кетма-кетлигига боғлиқ ўзгартиришларга Kommers.uz эътибор қаратган. Агар таклифлар қабул қилинса, жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилган тўлов суммаси, агар қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги тартибда сўндирилади: 1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликни; 2) муддати ўтган фоиз тўловларини; 3) жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорликни; 4) жорий давр учун ҳисобланган фоизларни; 5) неустойка (жарима, пеня); 6) қарздорликни қайтариш билан боғлиқ кредиторнинг бошқа харажатларини. Бу жуда ёмон таклиф. Чакана қарздорларда бусиз ҳам юқори бўлмаган жавобгарликни янада ёмонлаштиради, масъулиятсизлик эса янада ошади. Кетма-кетлик ўзгариши ёмон қарздор бўлишга ундайди, бунга жазо эмас, рағбат беради. Бунинг устига бу ўзгаришлар ҳисоб стандартлари шаффофлиги борасида ортга ташланган қадам бўлиб, банкларда амал қиладиган ҳисоблаш методи ўрнига ибтидоий касса методига яқинлаштиради. Охир-оқибатда йўқотишлар ўрнини қоплаш учун маҳсулотлар нархини расман ёки яширин тарзда оширишга етаклайди. Яъни нормал, қарз юки юқори бўлмаган янги қарздорлар пировардида жазоланади. Ташаббускорлар энг илғор хориж тажрибаси дея, хусусан қарздорлар қарзини тўламаслик учун урушга, одам ўлдиришга кетаётган Россия мисолини кўрсатганлар. Лекин ҳаттоки ўша ярамас Россия тажрибасида ҳам фоизлар ва асосий қарздорлик ўрни алмаштириб қўйилмаган. Ҳар бир соғлом қарздор ва эркин фикрли банк-молия ходими бу таклифга ўзининг эътирози ва танқидларини билдириши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin