Колхоз раиси колхоз бозорини фақат колхозча тартибга солади
Лукашенконинг кечадан бошлаб нархлар ўсишини тақиқлагани кўпчиликни ҳайратда қолдираяпти. Ваҳоланки, у бу иш билан 35 йилдан бери, яъни совхоз директори бўлган вақтдан буён шуғулланиб келади. Аввал Городец совхозида, кейин эса ёппасига колхозлаштирилган бутун Беларусда.
Кўпчилик бу оғзаки гаплар ва эртага эсдан чиқади, деб ўйлаяпти. Йўқ, Беларусь Ўзбекистон эмас. Энг тентакона топшириқлар ҳам Беларусда формаллаштирилади, яъни қарор ҳолида расмийлаштирилади. Нархларни давлат тарафидан белгилаш сиёсати доирасида, масалан, 2022 йил апрелда ҳукумат қарори қабул қилинган. Унга кўра, нархлари қатъий белгиланган картошка, сабзи, лавлаги ва пиёздан бошқа барча маҳсулотлар нархини ҳар ойда 0,3%дан 1,2%гача оширишга рухсат этилган. Табиийки, ҳамма сотувчилар рухсат этилган коридорнинг энг юқори чегарасида, яъни 1,2%гача нархларни ошириб келган. Истисно тариқасида нархларни 1,2%дан ҳам кўпроққа ошириш мумкин бўлган, бунинг учун вазирларнинг, яъни ҳукумат рухсати керак бўлган. Жуда кўп ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар истиснодан кенг фойдаланган. Шнуинг учун Лукашенко ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларни эмас, вазирларни сўкиб ётипти.
Кулгули жойи шундаги, кечаги топшириқдан кейин ҳам нархларни ошириш мумкин бўлади. Истисно тариқасида бу ишга яна вазирлар ва облисполкомлар (бизнингча ҳокимиятлар) рухсат бериши мумкин.
Бозор ва Қонунлар йўқ бўлган Колхозда истиснолар жуда яхши ишлайди. Буни биз ҳам жуда яхши биламиз, шундай эмасми?