18K59Telegramda ochish
Бу ҳужжат қабул қилиниши эҳтимолини юқори деб ўйламайман Чунки лойиҳанинг қабул қилиниши ростанам жуда кенг қатламлар манфаатлари учун хизмат қилади. Шаклланиб бўлган анъанага кўра, лойиҳа тор доиралар ва ўзаро бир-бирини танийдиганлар манфаатларига мос тушганида муҳокамага киритилмасданоқ, юмалоқ-ёстиқ қилиниб қабул қилиб бўлинган ва ҳатто эълон қилинмай, ХДФУ мақомида ишлатилаверади. Шу пайтгача гаров билан таъминланган талабларнинг қаноатлантирилиши ҳаддан ташқари қийин ва узоқ бўлиб колаётгани сабаби битта. Ёмон қарздорларнинг ва самарасиз лойиҳаларнинг бенефициарлари Ўзбекистонда ўта кучли ва қудратли лоббига эга. Гаровнинг реализацияси қанча тез ва осон бўлса, кредитлар нархи шунча арзонлашуви, имконли бўлиши, ёмон қарздорларнинг товони яхши қарздорлар бўйнига тушмаслиги кераклиги ҳақида аргументлар қабул қилинмайди. Чунки деярли барча йирик ёмон қарздорлар ва ёмон лойиҳалар давлатнинг маъмурий аралашуви билан молиялаштирилган ёки чиновниклар ва уларнинг шериклари манфаатларига бориб тақалади. Улар учун гаровнинг ундирилиши ва талабларнинг қаноатлантирилиши қанча узоқ давом этса ва амалда имконсиз бўлса, шунча яхши. Чунки сўндирилмаётган кредитнинг қадрсизланиши доимий равишда ва тезроқ давом этади. Гаровнинг нархи эса Ўзбекистон шароитида фақат ўсиб боради. Ҳеч бўлмаганда гаровга етиб боролмаган кредиторлар қайта молиялаштиришга рози бўлишда ва ҳатто қўшимча молиялаштиришга ҳам кўнишади. Шунинг учун кредиторларнинг мажбурият бажарилиши таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш кўзда тутилаётган ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўра, чанг босиб ётадиган навбатдаги лойиҳа ўлароқ қолиб кетиши эҳтимолини юқорироқ баҳолайман. Ташаббускорлардан пессимизм, яъни ўзбекча реаллик учун узр сўрайман. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin