26K125Telegramda ochish
Абсурдлар туғруқхонаси Ўзбекистон нормал мамлакат эмаслигининг яққол белгиси шу. Соғлом ташаббуслар ярим йўлда ўлиб кетади, халқпарвар қонунлар йиллаб қабул қилинмайди. Лекин абсурдга келганда ҳамма йўллар очилади. Кейин ҳайрон бўлаверамиз, нега ҳаммаси абсурд ва тескари ишлайди бизда деб. Шунинг учун гаровнинг ундирилиши ва талабларнинг қаноатлантирилишини осонлаштирадиган Фармон лойиҳаси эълон қилингандаёқ айтгандим: Бу ҳужжат қабул қилиниши эҳтимолини юқори деб ўйламайман. Чунки бу ҳужжат қабул қилинса, жуда кўп жараён осонлашиб кетади. Бунга Ўзбекистонда йўл қўйиб бўлмайди. Мана қаранг, бизнес савалангандаям, мол-мулклар тортиб олингандаям, қонунларга тупуриб қўйилгандаям доим жим турадиган Савдо-саноат палатаси нимани таклиф этаяпти? "Гаровга олувчи томонидан гаров қиймати ҳақиқий бозор баҳосидан 10-30 фоиз паст даражада гаровга олинса суғурта тўловларининг 50 фоиз қисми, агар 30 ва ундан юқори фоиз паст даражада олинса суғурта тўловларининг 100 фоиз қисми тижорат банклари томонидан амалга оширилишига қарор қилинган". Банк соҳаси ҳам, кредит маҳсулотларига доим мурожаат қиладиган бизнеслар ҳам дарров айтади. Бу қанақа аҳмоқлик? Нега бозор ҳал этадиган, белгилайдиган муносабатларни сизлар, чиновниклар ўрнатаяпсизлар? Рисклар таркибини, йўқотишлар таркибини, номувофиқ баҳолаш асоратларини билмай туриб қандай умумийлаштириш мумкин? Пропорция қандай бўлишидан қатъий назар бу нарх канали орқали чиқиб кетадику? Нега ўзингларниям, айниқса гўёки ҳимоя қилаётганингиз (аслида тупуриб қўйгансиз) бизнесниям алдайсизлар? Майли, Савдо-саноат палатасику ҳукуматнинг иловаси бўлиб қолган, реалликдан узоқ дейлик. Лекин Марказий банк вакиллари нега жим турган? Ё "хўп бўлади, бажарамиз, кейин ўзимиз келишволамиз" қабилидаги эски қоидаларга қайтиб бўлдикми? P.S. Аниқлаштирилишича, Савдо-саноат палатасида Марказий банк вакиллари иштирок этмаган. Бириктирилган суратлар бутунлай бошқа масала бўйича ўтказилган тадбирга оид.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin