22K77Telegramda ochish
Гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилиниши хато бўлади Албатта, гап ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталашдан бутунлай воз кечиш ҳақида кетаётгани йўқ. Шунчаки суғурта мукофотини энди қарздорлар эмас, банкларнинг ўзлари тўлайди. Бу кичик сумма эмас. Энг арзон тарифларда ва фақат энг асосий суғурта ҳодисаларини инобатга олиб суғурталанганда ҳам суғурта мукофоти 20 йилга гаров объектининг камида 2-3%ига етади. Банклар ўзидан ўзидан ўзи бу харажатларни зиммасига олади, деб ўйласангиз, янглишасиз. Бу харажатлар тижорий ипотека бўлса, унинг нархига, давлат ипотека дастури бўйича бўлса эса бошқа банк маҳсулотлари нархи устига қўшиб юборилади. Эсингизда бўлса. 2018 йилда банк кредитлари бўйича барча комиссиялар (кўриб чиқишдан тортиб, фойдаланилмаган линияларгача) бекор қилинди. Нима шундан кейин кредит реал ставкалари арзонлашиб қолдими? Бир эслаб кўринг-чи. Нима бўпти, барибир якунда ўзимиз тўларканмиз, "али-вали, вали-али" бўларкан, дейишга ҳам шошилманг. Бу таклиф агар кучга кирса, суғурта компанияларнинг ўнминглаб мижозлар учун курашини, яъни сиз учун ўзаро рақобатини ҳам ўлдиради. Суғуртачилар ўнминглаб қарздорлар билан ишлашдан кўра, энди ипотека бозоридаги энг фаол 10та банк билан келишиб қўя қолади. Ипотека бозорининг фаоллари асосан давлат банклари эканини инобатга олсак, бу турлича мукофот схемаларини ҳам ўз ичига олган, устига коррупцион тўловлар миндирилган, қимматлаштирилган келишувларни авж олишига йўл очади. Янги Ўзбекистонда пала-партиш ва ва фақат ташаббускорларнинг тор манфаатларига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилинаётганда бу қарорлар рақобатга ва рақобат муҳитига, коррупциогенликка қандай таъсир кўрсатаркин, деган савол қачондир қўйилармикан? Шу кунлар келармикан?

Arxivda shunga yaqin