27K70Telegramda ochish
Тижорий ипотека арзонлайдими? 2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармон тижорий шартларда молиялаштирилган ипотека кредитларини ҳам қайта молиялаштиришни кўзда тутади. Бунинг учун ипотека кредитлари қуйидаги шартларга мос тушиши керак: Ипотека бирламчи бозордан уй-жой сотиб олинган бўлиши, шунингдек, якка тартибда уй-жойларни қуриш, реконструкция ёки таъмирлашга ажратилган бўлиши; Қарздор Дастур доирасида биринчи марта ипотека кредити олаётган бўлиши (2024 йил 1 майгача олинган кредитлар ҳисобга олинмайди); Ипотека кредитини муддати 20 йилдан ошмаслиги ва фоиз ставкаси асосий ставкадан 4 фоиз бандга юқори бўлиши. Бунда улушдор жисмоний шахсларга ажратилган ипотекалар фоиз ставкасидан қатъий назар қайта молиялаштирилади. Бу дегани, айтайлик, тижорат банклари ставкаси 18%дан қиммат, муддати 20 йилгача ва 1 майдан кейинн ажратилган кредитлари учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан бюджет депозитлари олишлари мумкин бўлади. Ўтган ҳафта Марказий банк Раиси давлат ипотека кредити бўйича фоиз шартларини бирламчи бозордаги барча ипотека маҳсулотларига ҳам қўлланилиши, бу ипотека кредитлари бўйича ставкаларини пасайишига олиб келади, деган фикрни билдирган эди. Фармонга кўра, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун жами 10,9 трлн.сўм маблағ йўналтирилиши кўрсатилган. Битта ипотека учун Қайта молиялаштиришнинг энг кўп суммаси Тошкент шаҳрида 420 млн.сўм, ҳудудларда 330 млн.сўмни ташкил этади. Янги қоидалар ипотека фоизларини қанчалик пасайтиради, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, бу бюджет ссудаларининг қанчалик имконли бўлиши, нархи ва муддатларига боғлиқ бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin