33K283Telegramda ochish
Очилса, сирлар сочилиб кетадиган сандиқ Сиз нима деб ўйлайсиз, қанча таланса ҳам, бойлиги тугаб битмайдиган серқуёшимизнинг энг асосий экспорт моддаси нима? Олтинми? Йўқ. Мева-сабзавотларми? Йўқ. Текстилми? Йўқ. Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг асосий экспорт моддаси бу - хизматлар. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда хизматлар экспорти 58%га ошган ваа 3,3 млрд.долларга етган. Лекин унинг таркиби ҳеч қачон, ҳатто янги даврда ҳам очиқланмаган. Ҳеч қурса товарлар экспортида бўлгани сингари юзаки ва қайта ишлаб бўлмайдиган кўринишда бўлса ҳам, хизматлар экспорти мундарижаси очилмаган. Хўш, Ўзбекистон қандай хизматларни экспорт қилиши мумкин? Бу асосан транспорт ва транзит билан боғлиқ хизматлар. Номенклатура бўйича саналса, бу биринчи навбатда газ транспортировкаси. Газ қазиб олиш ва унинг экспорти билан боғлиқ нимаики масала ёпиқ бўлса, газ транспортировкаси билан боғлиқ масала Ўзбекистонда бутунлай қулф мавзу. Бу ҳақда аввал ҳам умумий фикрларимизни етказганмиз. Иккинчи хизмат экспорти темир йўл транзитига оид. Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон сезиларли даражада Ўзбекистоннинг транзит хизматларига муҳтож. Лекин темир йўл транзитидан олинаётгандан экспорт даромадлари ҳам тақа-тақ ёпиқ мавзу. Учинчи хизмат экспорти йўналииши бу иккига бўлиниб олган ва монополистлигича қолган Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Ўзбекистон аэропортлари кўрсатаётган хизматлар экспорти билан боғлиқ. Энг қиммат авиабензин, энг қиммат авиадизель Ўзбекистонда. Табиийки, шу қиммат авиаёқилғидан қўнишга, қўниб ўтишга мажбур ҳар бир авиакомпания фойдаланади. Бошқа хизматларнику айтмай қўя қолай. Хориж авиакомпаниялари минтақадаги энг йирик Тошкент аэропортини эмас, Ўш, Чимкент, Хўжанд аэропортларини маъқул кўриши сабабларидан бири ҳам шу. Ўзбекистон аэропортларида авиаёқилғи таъминотини ким эгаллаб олгаанини уч вариантда топишга уриниб кўрсангиз бўлади. Бегоналар орасидан изламанг. Энди айтишингиз мумкин. Нега хизматлар экспорти статистикаси мундарижаси очилмайди? Саволингиз ўзининг жавоби билан: Ҳар бир чуқурроқ рақам ва маълумот чуқурроқ ва оғирроқ саволларни келтириб чиқаради. Энди ўзбек статистикасининг вазифасини тушунгандирсиз?! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin